Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия: «Исроилни нуқул қоралаймиз, ҳаракат қилишимиз ҳам керак»

5693

Саудия Арабистонига борган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли икки давлат муносабатларидан ташқари Исроилнинг Ғазо ва “Масжиди Ақсо”га ҳужумларини ҳам муҳокама қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

“Нуқул қоралаймиз, лекин уммат қадам ташлашимизни кутяпти. Бундай ҳужумлар энди тўхташи керак. Албатта, халқаро ҳуқуқ доирасида фаластинликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишимиз зарур. “Икки давлат” режасидан ҳеч қачон воз кечмаслик керак”, – деди Чавушўғли.

Унинг сўзларига кўра, Туркия БМТ Бош Ассамблеясининг фавқулодда йиғилишида Исроилнинг ҳужумларини қоралувчи резолюция қабул қилинишига уринади. Бундан ташқари, Туркия фаластинликларни ҳимоя қилиш учун механизм яратиш, жумладан, у ерга халқаро ҳимоя кучларини юборишга чақирган.

Шунингдек, Мевлут Чавушўғли Рамазон ҳайитидан кейин бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида Фаластин учун нималар қилиш мумкинлиги батафсил муҳокама этилишини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда болалар учун ёзги Қуръон курслари очиляпти

124 17:20 15.06.2021

Миср ташқи ишлар вазири Қоҳира ва Анқара ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди

703 19:40 13.06.2021

«Агар арманлар архивларини очишса, турклардан кечирим сўрашлари керак бўлади»

3695 11:30 13.06.2021

Истанбул аэропорти масжидига дунёда биринчи бўлиб олтин Leed сертификати берилди

1354 20:05 12.06.2021

Қўқон шаҳри туризм бўйича халқаро йиғилишга мезбонлик қилади

277 10:25 12.06.2021

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тўхтаб қолган авиақатновлар тикланяпти

267 20:00 11.06.2021
« Орқага