Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия: жосусликда айбланган исроилликлар озод қилинди

717

Бош вазир Нафтали Беннет бугун, 18 ноябрь куни  Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан ўтган ҳафта Истанбулда ҳибсга олинган исроиллик эр-хотиннинг озод этилиши муносабати билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Исроил матбуоти Бош вазир Беннетт, Ташқи ишлар вазири Яир Лапид ва Президент Ицхак Герцог Эрдоғанга бугун эрталаб жосусликда айбланган эр-хотинни озод қилишда иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирганини ёзмоқда. Ҳааретз манбасининг даъво қилишича, Исроил Анқарага дўстона муносабат билан жавоб беради.

ОАВнинг қайд этишича, агар Беннетт ва Эрдоған ўртасидаги суҳбат ростдан ҳам бўлиб ўтса, бу Туркия президенти ва Исроил бош вазири ўртасидаги сўнгги тўққиз йилдаги илк очиқ мулоқот бўлади. 2013 йилда Бенямин Нетаняҳу АҚШ президенти Барак Обаманинг Исроилга ташрифи чоғида Туркиянинг ўша пайтдаги Бош вазири бўлган Эрдоған билан гаплашган эди. Ўшанда Нетаняҳу икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келган, 2010 йилда Ғазодаги флотилияда қатнашган турк фуқароларининг ўлими учун узр сўраган эди. Ўтган йилнинг июль ойида Эрдоған президент Герцог билан у лавозимга киришганидан бир неча кун ўтиб гаплашган эди.

Исроиллик эр-хотин Натали ва Морди Окнинлар кеча тунда қамоқдан озод қилинди ва бугун эрталаб уйига қайтган. Исроил, эр-хотинларнинг ҳибсга олинишига Туркиянинг улар махфий маълумотларни йиғаётганига нисбатан гумонлари сабаб бўлган, деган фикрда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

326 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

627 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

434 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

929 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1035 18:30 24.01.2022
« Орқага