Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия: жосусликда гумонланаётган чет элликлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор – ОАВ

2082

Туркияда тўрт россиялик, бир ўзбекистонлик ҳамда бир украиналик шахс ҳарбий ва сиёсий жосусликда гумонланиб қамоққа олинди.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, айни пайтда улар чечен мухолифатчиларига ҳужум уюштирмоқчи бўлган. Хабарларда қамоққа олинган шахсларнинг исм-фамилиялари ҳам келтирилган: Россия фуқаролари Абдулла Абдуллаев, Равшан Аҳмедов, Беслан Расаев ва Асланбек Абдулмуслимов, Украина фуқароси Игорь Ефрим ва Ўзбекистон фуқароси Амир Юсупов.

Маълум бўлишича, улар Истанбул прокуратурасининг ҳарбий ва сиёсий жосуслик бўйича олиб бораётган суриштируви доирасида 8 октябрь куни ушланган. Суд уларни қамоққа олишга қарор қилган ва жосусликда айбланаётганлар Истанбулнинг Малтепе туманидаги жазони ижро этиш муассасасига олиб борилган. 

Туркия жиноят кодексида ҳарбий ва сиёсий жосуслик учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаш кўзда тутилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Озарбайжон. Арманлар вайрон қилган мактабларни турклар обод қилмоқда  

280 09:40 27.09.2022

Туркияга 8 ойда сал кам 30 миллион турист келган: россияликлар топда!

394 12:25 26.09.2022

Турклар зилзиладан жабр кўрган афғонистонликларга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда

192 11:25 26.09.2022

Туркияда ичида мигратлар бўлган қайиқ чўкиб кетди

174 18:40 25.09.2022

2023 йилда ШҲТга Туркия қўшиладими? Мутахассислар фикри

533 18:45 20.09.2022

Туркияда россиялик сайёҳлар санкциялар туфайли муаммоларга дуч келмоқда

348 17:55 20.09.2022
« Орқага