Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия Литвага Bayraktar совға қилди. Литва эса...

1807

Туркиянинг Baykar Makina компанияси Литва давлатига Bayraktar ТВ 2 учувчисиз аппаратни совға қилди.

Литванинг  Laisves телеканали аввалроқ Украина учун Bayraktar зарба берувчи дронларини сотиб олиш учун маблағ йиғиш аксиясини ташкил қилган эди. 

Кампания доирасида улар 5,9 миллион евро йиғишга муваффақ бўлишди. Аммо Baykar йиғилган пулни Украинага инсонпарварлик ёрдами учун жўнатишни, дронни эса Литвага совға қилишни таклиф қилди. 

Дронни топшириш маросими Шауляй авиабазасида бўлиб ўтди. 

Тадбирда Литва Мудофаа вазири Арвидас Анусаускас, Украинанинг Вилньюсдаги элчиси Петро Беста ва Baykar бош директори Ҳалук Байрактар иштирок этди. 

“Юз минглаб литваликларни қамраб олган ушбу кампания бизда катта таассурот қолдирди. Биз бунга ҳисса қўшмоқчи эдик. Шу боис компаниямиз литваликларнинг бирдамлигига қўшилиш мақсадида Bayraktar ТВ 2 ни бепул совға қилишга қарор қилди”, — деди Халук Байрактар Laisves телеканалига берган интервьюсида. 

Компания раҳбари Bayraktar’нинг юқори технологияли маҳсулотлари кўплаб платформаларда ўзини яхши исботлаганини таъкидлади. Bayraktar дронларининг Украинада тинчлик ўрнатилиши ва бу мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга ҳисса қўшишига умид билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

252 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

137 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

165 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

379 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

235 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

208 18:25 02.10.2022
« Орқага