Туркия мудофаа вазири жума куни Германиядаги Мюнхен хавфсизлик конференциясида Ироқ ташқи ишлар вазири билан учрашди, дея хабар бермоқда Анадолу агентлиги.
Миллий мудофаа вазири Хулуси Акар ва Фуад Ҳусайн терроризмга қарши курашда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Аввалроқ Акар Шимолий Ироқ Курд Минтақавий Ҳукумати (КRG) раҳбари Нечирван Барзани билан учрашиб, Туркия ва КРГ ўртасидаги икки томонлама алоқалар ҳамда минтақавий тинчлик ва барқарорлик масалаларини муҳокама қилган эди.
Акар, терроризмга қарши курашда ҳамкорликнинг аҳамиятига эътибор қаратган ва Туркиянинг террорга барҳам бериш қарорида эканлигини тасдиқлаган.