Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия президенти: «АҚШ Суриядаги террорчи гуруҳларга қурол юбормоқда»

1029

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған пайшанба куни АҚШ Суриядаги террор ташкилотларига қурол ва ўқ-дорилар беришни бошлаганини айтиб, бу содир бўлганда унинг мамлакати буни шундай қолдирмаслигини таъкидлаган.

Эрдоған Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида Нью-Йоркда журналистларга Анқара АҚШнинг собиқ президентлари Жорж Буш, Барак Обама ва Доналд Трамп билан яхши ишлаганини, лекин у «Жо Байден билан иш яхши бошланди» деб айта олмаслигини билдирган.

«Туркия-Америка муносабатларида соғлом жараён давом этмоқда, деб очиқчасига айта олмайман», деган президент Туркия матбуотига берган баёнотида. «Мана, биз Ғ-35 сотиб олдик, 1,4 миллиард доллар тўладик ва бу Ғ-35лар бизга етказиб берилмади».

У қўшимча қилди: «Умид қиламанки, НАТОнинг икки мамлакати сифатида биз бир-биримизга душманлик билан эмас, дўстлик билан муносабатда бўлишимиз керак. Лекин ҳозирги траектория яхши натижаларга олиб бормайди».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Эфиопияга ҳам ҳарбий дрон сотмоқчи, Миср эса бунга қарши

421 09:00 15.10.2021

Туркияда эронлик жосуслар қўлга тушди

2055 08:25 14.10.2021

“Тоқатимиз тоқ бўлди...” – Эрдоған 

1253 13:48 12.10.2021

Туркия Ўзбекистонга Sinovac вакцинасидан юборади

390 18:30 11.10.2021

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

7033 16:05 09.10.2021

Бельгияда масжид учун рухсат олиш қийинлаштирилади

522 18:05 08.10.2021
« Орқага