Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

1637

Туркия давлати қурол ва энергия бозоридаги мавқеини мустаҳкамламоқда. Биргина сўнгги йигирма йилликнинг ўзида мамлакат қурол импорт қилувчи давлатлар қаторидан чиқиб, жаҳон бозорида ўзини йирик қурол ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи сифатида намоён этди. 

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған мамлакат шимолидаги Чорум вилоятида бир қатор объектлар очилиш маросимида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг мудофаа соҳасида импортга қарамлиги охирги 21 йил ичида минимал даражага камайди. 

“Сай-ҳаракатларимиз фақат мудофаа соҳаси билан чекланмайди. Энергетика соҳасида муҳим саҳифалар очилмоқда. Европаликлар келаётган қишдан жиддий хавотирда экан, Туркия ўзининг энергия хавфсизлигини таъминлаш учун стратегик қадамлар ташламоқда”, — деди Туркия раҳбари. 

Туркиянинг Қора денгиз ва Ўрта ер денгизидаги ҳудудларида олиб борилган қидирув ва бурғулаш фаолиятларига эътибор қаратди. 

“Ўрта ер денгизида қидирув ишлари олиб бораётган “Abdülhamid Han” бурғулаш кемаси бизни Қора денгизда 540 миллиард куб метр заҳирага эга газ конининг топилгани ҳақидаги хабардан кам бўлмаган даражада хурсанд қилади, деб ўйлайман”, деди президент.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

417 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

702 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

376 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

382 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

295 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

526 15:55 01.10.2022
« Орқага