Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия: Рамазонда оммавий ифторлик ва саҳарликлар бўлмайди

1254

Туркияда душанба куни ўтказилган ҳукумат йиғилиши ортидан мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловларни эълон қилди.

Давлат раҳбарининг билдиришича, ҳафта давомида ҳозиргидек ҳар куни соат 21:00 дан 05:00 гача комендантлик соати амал қилади. Хавф даражаси юқори бўлган “қизил” ҳудудларда эса шанба ва якшанба кунлари кундузи ҳам комендантлик соати давом этади.

Ҳафта охиридаги комендантлик соати Рамазон ойида барча вилоятларда жорий этилади. Бу ойда умумий овқатланиш объектларида фақатгина етказиб бериш хизмати кўрсатилади. 
Рамазонда оммавий ифторлик ва саҳарликлар тақиқланади.

Туркияда шу пайтгача коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 3 миллион 240 мингдан, ушбу инфекция туфайли вафот этганларнинг сони эса 31 мингдан ўтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Турк давлатлари ташкилотининг вазирлари Тошкентда йиғилишди

371 12:10 05.07.2022

Туркия Ўзбекистоннинг қатъиятли сиёсатини қўллаб-қувватлайди

253 10:05 05.07.2022

Туркия туркман газидан фойдалана бошлайди

389 14:45 04.07.2022

Тадбиркорлар Туркия ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш ҳаракатида

198 13:35 04.07.2022

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

1263 13:40 02.07.2022

Туркия ТИВ Арманистон ҳақида баёнот берди

775 10:00 02.07.2022
« Орқага