Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия разведка хизматлари «Моссад»га жосуслик қилган 44 нафар «хусусий терговчи»ни ҳибсга олди

1177

Туркия разведка идоралари Истанбулда жосуслик ва Исроил разведка хизмати Моссадда ишлаганликда айбланиб, 44 кишини ҳибсга олди, деб ёзади турк матбуоти.

Ҳибсга олиш кампанияси «Фаластинликлар ва Туркиядаги ноҳукумат ташкилотлари фаолиятини кузатиб, Моссад фойдасига жосуслик қилган хусусий терговчиларнинг ҳарбий жосусликка қарши махсус операцияси» доирасида ўтказилди.

Қайд этилганидек, жосусликда айбланаётган шахс Туркиядаги Фаластин партиялари ва шахслари ҳақида Моссадга маълумот бериш эвазига пул олган «хусусий детективлар» номли гуруҳга тегишли бўлган. Ҳибсга олинганлар орасида 2007 йилда ташкил этилган Хусусий тергов жамияти асосчиси ҳам бор.

Истанбул полицияси томонидан уларга нисбатан тергов жараёни якунланганидан кейин етти нафар гумонланувчининг иши судга оширилган. Бошқа гумонланувчиларни эса мамлакат Террорга қарши кураш бошқармаси томонидан сўроқ қилиш давом этмоқда. Айни пайтда хавфсизлик хизматлари ушбу иш бўйича 10 дан ортиқ одамни қидирмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

976 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1057 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

697 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1376 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

723 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1474 15:30 07.06.2023
« Орқага