Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Суриянинг шимолий-ғарбидаги Азаз шаҳрида Турк ҳукумати 3 минг қочоқ учун лагерь қуриш истагида эканини маълум қилди, дейилади РИА ФАН тарқатган хабарда.
Туркия Сурияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда давом этмоқда, деди жумладан вазир. Турк амалдорининг айтишига қараганда, “Зайтун новдаси” операцияси бошлангунига қадар Идлибда қочоқлар учун иккита лагерь ташкил этилганди.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Азазда 500 палатка ўрнатилган. Қочоқларнинг асосий эҳтиёжи егулик, гигиена воситалари ва иситиш тизими бўлиб турибди.