Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия ва АҚШ дипломатлари Украинадаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилди

645

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен билан телефон орқали кеча, чоршанба куни Украинадаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган баёнотда айтилишича, Чавушўғли ва Блинкен икки давлат ўртасидаги муносабатлари ҳақида ҳам фикр алмашишган. Ушбу сўзлашув расмий Анқара томонидан Россия-Украина урушини тўхтатиш бўйича давом этаётган дипломатик саъй-ҳаракатлари фонида, Туркия ташқи ишлар вазири Украинага ташриф буюришга тайёрланаётган пайтда амалга оширилгани билан ҳам аҳамиятли. 

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Приcенинг билдиришича, Блинкен ва Чавушўғли “Кремлнинг Украинага қарши урушни тўхтатиш учун давом этаётган дипломатик саъй-ҳаракатлари ва Президент Путиннинг маъқуллаган уруши” асосий муҳокама марказида бўлди. Ўз навбатида, АҚШнинг юқори мартабали дипломати Туркияга "Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига садоқати ҳамда Украинага қийин пайтда ёрдам беришга ҳаракат қилгани" учун миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Човушўғли кеча Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. 

24 февралда бошланган уруши бутун дунёда қораланмоқда, уруш туфайли расмий Москвага қарши молиявий санкциялар киритилди, таниқли фирмаларнинг Россиядан кўчиб кетишига сабаб бўляпти. Украинада уруш бошланганидан бери камида 726 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 1174 нафари яраланди. БМТ маълумотларига кўра, 3 миллион нафардан ортиқ киши Украинани тарк этишга мажбур бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Измир соҳилларида 65 муҳожир қутқарилди, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинди

74 12:20 16.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

476 19:25 15.08.2022

Хушхабар: Azon New Media’нинг Туркиядаги ваколатхонаси расман иш бошлади

305 17:18 15.08.2022

Конья-2021: Турсуной Жабборова мутлақ чемпион

472 16:57 15.08.2022

«Дамашқ ва мухолифат ўртасида муросага эришиш зарур»

226 16:30 14.08.2022

Истанбулда Туркиянинг энг йирик университет кутубхонаси очилди

260 14:30 13.08.2022
« Орқага