Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияда китоб ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

731

Турк олими Ҳилми Зиё Улкен таваллудининг 120 йиллигига бағишланган 2-Китоб кўргазмаси очилди.

2019 йил биринчи марта ўтказилган ярмарка янги турдаги вирус (COVID-19) эпидемияси туфайли танаффус олган эди. Бурса шаҳар ҳокими Алинур Акташ, Меринос Отатурк Конгресс ва маданият марказидаги тадбирнинг очилишида ана шу ҳолатни эслатди.

Озарбайжоннинг Қорабоғ ғалабаси муносабати билан меҳмон давлат сифатида белгиланганлигини билдирган Алинур Акташ, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси раиси ва халқ ёзувчиси Анар Ризаевга Президентлик Маданият ва санъат бош мукофоти ҳамда ЮНЕСКОнинг “Тирик маданият хазинаси” мукофотини тақдим этди.

Шаҳар ҳокими, кўплаб шаҳид ва фахрийларнинг фарзандлари ва етим болалар меҳмон қилинганликлари ва тадбирнинг фахрий меҳмони эканликларини айтди.

Ярмаркада 120 га яқин нашриёт ва 200 нафарга яқин ёзувчи ва шоирлар китоб ихлосмандлари билан учрашадилар.

Ярмарка имзо чекиш тадбирлари, суҳбатлар ва кўргазмалар каби кўплаб тадбирларни ўз ичига олади.

Ярмаркага 12 декабргача ташриф буюриш мумкин.

Абдулвоҳид Забиҳуллоҳ,

Azon.uz’нинг Туркиядаги махсус мухбири.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ элчиси: Туркия «НАТОнинг содиқ иттифоқчиси»

416 19:05 27.01.2022

Путин Туркияга боришга рози бўлди

734 16:56 27.01.2022

Туркияда кучли қор туфайли Ўзбекистон билан авиақатновлар кечиктирилди

233 11:43 25.01.2022

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида университет очилади

409 08:00 25.01.2022

Турк қўшиқчиси Одам алайҳиссаломни ҳақорат қилгани ғазабга сабаб бўлди

3558 12:21 24.01.2022

Туркияда ўзбекистонлик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

500 20:05 22.01.2022
« Орқага