Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияда ноқонуний муҳожирларга қарши рейдлар ўтказилди

481

Йил бошидан буён Туркия 28 581 нафар ноқонуний муҳожирни депортация қилди, деб хабар қилган мамлакат ИИВ ҳузуридаги Миграция департаменти.

Департаментнинг 24 май куни эълон қилган баёнотида, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш 70 фоизга ошгани таъкидланган.

Қайд этилишича, мамлакатга ноқонуний равишда кириб келган, расмий рухсатномасиз ишлаган, жамоат хавфсизлиги ва соғлиғига хавф туғдирувчи шахслар, рухсатнома муддати ўтган шахслар экстрадиция қилинади. Мамлакатдан чиқариб юборилганларнинг аксарияти Афғонистон фуқаролари саналади.

«19 мингга яқин ноқонуний мигрантлар депортация марказларида сақланмоқда. Улардан 10 700 га яқини афғонлар, 2 700 га яқини покистонликлар ва 1 800 га яқини сурияликлар», — дея қўшимча қилган департамент.

Шунингдек, агентлик жорий йилнинг дастлабки беш ойи давомида мамлакатга шарқий ва жануби-шарқий чегаралардан ноқонуний киришга рухсат берилмаганини таъкидлаган.

Ҳисоботда айтилишича, 2016 йилдан бери уларнинг умумий сони 2,6 миллион кишидан ошган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия сўнгги йилларда турли мамлакатлардан миллионлаб муҳожирларни қабул қилган. Бу ҳолат мамлакатда жуда жиддий муаммоларни, шунингдек, турк аҳолисининг бу ҳолатдан оммавий норозилигини келтириб чиқармоқда. 

Истанбул полицияси ўтган ҳафтада ўтказган рейдлар давомида Туркияда ноқонуний яшаётган ўнлаб ўзбекистонликларни ҳам ҳибсга олган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги бу борада Анқарадаги элчихона томонидан иш олиб борилаётгани, Туркия Миграция хизматига ёзганликлари ҳамда Ўзбекистон фуқаролари тақдирига бефарқ эмасликларини маълум қилган.

Ўзбекистон фуқаролари учун Туркияга кириш учун виза керак эмас ва улар Туркияда уч ойдан кўп бўлмаган муддатга қолиши мумкин.

Туркия ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари кўп сонли бўлган давлатлардан бири ҳисобланади.

Мамлакатда 50 мингдан ортиқ ўзбекистонлик расмий мақомга эга. Бироқ норасмий муҳожирлар ва ҳужжатсиз ишчилар сони бир неча баробар кўп.

Туркияда келаси йилги сайловлар олдидан ноқонуний муҳожирларни овлаш кучайгани айтилмоқда. Муҳожирлар мавзуси бўлажак сайловлар олдидаги ички сиёсий курашнинг энг кескин мавзуларидан биридир.

Туркияда ноқонуний миграцияга қарши рейдлар ўтказилаётганига қарамай, ўзбеклар оқими камаймаяпти.

Бир пайтлар миллионлаб суриялик қочқинлар учун эшикларини очган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған эндиликда «меҳмондўстлик»дан халос бўлишга, миграция инқирозини «нажоткор» қиёфасини йўқотмасдан ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.

Шу ой бошида Анқара ҳукумати 1 миллион суриялик қочқиннинг ўз ватанларига ихтиёрий равишда қайтишига имкон берувчи лойиҳани эълон қилган эди.

Туркиянинг «Cumhuriyet» газетаси мамлакат Миграция хизматига таяниб хабар беришича, айни пайтда Истанбулда 1,3 миллиондан ортиқ муҳожир истиқомат қилади.

Бу муҳожирларнинг 542 минг нафари вақтинча ҳимояланган сурияликлар, 763 минг нафари эса мамлакатга қонуний йўл билан кириб, яшаш учун рухсатнома олган доимий муҳожирлардир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

530 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

68 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

245 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

605 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

325 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

189 20:45 06.07.2022
« Орқага