Туркияда Россиядан ижарага олинган Бе-200 ўт ўчирувчи самолёти ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортига сув олганидан кейин керакли баландликка кўтарила олмай қояга бориб урилган. Самолёт ичидан бўлган 5 нафар экипаж аъзолари (Россия фуқаролари) ҳамда 3 нафар Туркия Ўрмон хўжалиги вакиллари қурбон бўлган.
Айни дамда Россия Мудофаа вазирлиги ҳамда Туркиядаги Россия элчихонаси вакиллари фожеа сабабларини ўрганиш мақсадида воқеа содир бўлган жойга йўл олишди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ғайритабиий иссиқнинг узоқ муддатга сақланиб қолиши туфайли Туркиянинг жанубий соҳилида жойлашган Бодрум, Мармарис ва Аланья каби дам олиш масканлари яқинида юзлаб гектар ўрмонлар олов ичида қолди. Туркия ҳукумати дам олиш масканларидан минглаб туристларни эвакуация қилишга мажбур бўлди.