Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияда тиббий ниқоб тақиш мажбурияти олиб ташланди 

1055

Туркияда бугундан ниқоб тақиш мажбурий эмас.  Уни фақат тиббиёт муассасалари ва жамоат транспортида кийиш керак. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирус бўйича илмий кенгаши аъзолари билан суҳбатда мамлакатда ниқоб тақиш тартиби қисман бекор қилинганини маълум қилди.  

Унинг сўзларига кўра, эпидемия катта хавф туғдираётган пайтда Европа давлатлари бундай чекловларни бекор қилган. Бугунги кунга келиб Туркия бу босқичга етган ва ҳамма жойда ниқоб кийиш шарт эмас. 

Бундан ташқари, эндиликда коронавирус бўйича илмий кенгашнинг навбатдаги мажлисларини ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас, бироқ фавқулодда ҳолат жорий этилган тақдирда кенгаш COVID-19'га қарши кураш бўйича ўз фаолиятини зудлик билан давом эттириши керак.

«Коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида қарийб уч йилдан бери амалда бўлган бино ичида ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмоқда. Бироқ жамоат транспорти ва тиббиёт муассасаларида ниқоблардан фойдаланиш мамлакатда инфекцияни юқтирганлар сони минг кишидан камайгунча давом этади», — деди Эрдоған. 

Шу билан бирга, ушбу соҳа мутахассислари 65 ёшдан ошган аҳоли ва хавфли сурункали хасталикка чалинган шахсларга жамоат жойларида тиббий ниқоб тақишдан бош тортмасликни тавсия қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

559 17:41 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1166 14:03 09.06.2023

Жазоир: Туркия май сайловларида дунёга “демократия дарси”ни ўтди

1344 09:35 06.06.2023

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентининг инаугурация маросимида қатнашди

1930 18:18 03.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1426 11:05 03.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

2866 10:01 02.06.2023
« Орқага