Туркия Миллий разведка бошқармаси (MIT) Эрон билан алоқадор шахслар ва ташкилотлар устидан жосуслик қилаётган Исроилнинг Моссад ячейкаси аъзоси бўлган ўн бир кишини фош қилди ва ҳибсга олди, деб хабар қилди сешанба куни Сабаҳ газетаси. Туркия газетасининг ёзишича, амалиёт Истанбул Бош прокуратураси билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Туркия расмийлари тўда 18 ой давомида кузатилганини айтади. Уларнинг қайд этишича, гуруҳ томонидан жабрланувчилардан бирига юборилган таҳдидли пакет терговга туртки бўлган.
Селжук Кучуккая исмли шахснинг гуруҳ раҳбари эканлиги тахмин қилинмоқда, деб ёзади газета. У Моссад томонидан турк ҳукумати террорчи ташкилот деб тан олган Фатҳуллоҳ Гулен ташкилоти аъзоси орқали ёллангани тахмин қилинмоқда.
Кучуккаянинг Туркиядаги нишонлари ҳақида маълумот йиғиш вазифаси юклатилгунга қадар Европанинг турли давлатларида Моссад агентлари билан учрашгани, уларнинг кўрсатмаларига амал қилгани ва бир қанча синов ва машғулотлардан ўтгани айтилади. Газетанинг таъкидлашича, у ўз нишонлари, жумладан уларнинг оилалари, мамлакатга саёҳат ва қайтиш, банк ҳисоблари, мулклари, уйлари, тармоқлари, алоқалари ва иши ҳақида маълумотларни тақдим қилган.
Шунингдек, у 15 кишини ёллагани ва икки ой олдин ёрдамчиси билан қўлга олингани маълум қилинган; икки кун олдин яна ўн бир киши ҳибсга олинган. Полиция гуруҳнинг қолган икки аъзосини ҳамон таъқиб қилмоқда.
МИТ Туркиядаги охирги марта декабрь ойида, фаластинликларни кузатган бир қанча исроиллик агентларни ҳибсга олган эди.