Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияда ёзги Қуръон курслари якунланди

1002

Аввал хабар берганимиздек, Туркия Дин ишлари бошқармаси (Диний идораси) томонидан бу йил 90 мингдан ортиқ масжид қошида Қуръон курслари ташкил этилганди.    

4 ёшдан 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар алоҳида синфларда бепул шаклда ўқитилди.

Жорий йилнинг 27 июнидан 26 августига қадар вилоят ва туман муфтийлари координациясида ўтказилган курсларда миллионлаб болалар Қуръонни тадвид билан қироат қилишни ва диний билимларни ўргандилар. 

Жойларда миллий-маънавий қадриятлар, ижтимоий, маданий ва спорт тадбирлари ўтказиладиган ёзги Қуръон курсларининг ёпилиш маросимлари бўлиб ўтди.

Адана вилоятидаги Ҳожи Нури Чому масжидида ўтказилган маросимда курсларда яхши ўқиган болаларга 70 та велосипед, 60 та дрон, 50 та скутер, 50 дона ақлли соат ва 40 та совға сертификатлари тарқатилди. 

Адана вилояти муфтийси Меҳмет Ташчи сўзга чиқиб, “Ёзги Қуръон курслари миллионлаб болалар учун катта ихлос ва умид билан фарзандларини масжид ва Қуръон курсларига юбориш орқали халқимиз ўз динини ва Қуръонни ўрганиши учун катта муваффақиятдир. Бу ўқувчилар иштирокида ўтказиладиган жуда жиддий таълим-тарбиявий тадбирдир ", деди.  

Айдин Эфелер тумани муфтийлигига қарашли 275 та ёзги Қуръон курсларида 5794 нафар ёшлар таҳсил олди. 

Диярбакир вилоятидаги 1939 та масжидлар қошида бу йил 2 минг 796 та марказда жами 56 минг 818 нафар ёшлар таълим олди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1009 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1075 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

714 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1401 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

734 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1477 15:30 07.06.2023
« Орқага