Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркиядаги АҚШ дипломатик идоралари вақтинча ёпилади

2324

АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси ва консулликлари АҚШнинг арманларнинг геноцидини тан олганлиги муносабати билан душанба ва сешанба кунлари эҳтимолий норозилик намойишлари сабабли "эҳтиёт чораси" сифатида ёпилишини эълон қилди.

“Эҳтиёт чораси сифатида АҚШнинг Анқара элчихонаси, АҚШнинг Истанбул бош консуллиги, Аданадаги АҚШ консуллиги ва АҚШнинг Измир консуллик агентлиги 26 апрел душанба ва 27 апрел сешанба кунлари АҚШ фуқаролари учун кунлик хизмат ва виза ёрдами учун ёпиқ бўлади” дейилади элчихона пресс-релизида.

Фавқулодда ёрдамга муҳтож бўлган АҚШ фуқароларига дипломатик идораларга телефон ёки электрон почта орқали мурожаат қилиш тавсия этилади. Дипломатик хизмат, шунингдек, АҚШ фуқароларига АҚШ ҳукумати бинолари атрофидаги жойлардан узоқ бўлишга ва "америкаликлар ёки чет элликлар тўпланиши мумкин бўлган жойларда жуда эҳтиёт бўлишни", маслаҳат берган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1044 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1401 15:03 28.05.2023

Туркияда сайлов. Эртага ким ғалаба қозонади, Эрдоғанми ё Қиличдорўғли?

4583 18:45 27.05.2023

Дорга осилган бош вазир: У – мусулмонларнинг эркини қайтариб берганди

11904 16:49 27.05.2023

Москвада нималар бўлди: Тўқаевнинг “ур тўқмоғи”, Пашинян ҳалиям норози...

2692 11:35 27.05.2023

Ғарб матбуотининг Эрдоғанга икки хил баҳоси: сайловгача ва ундан кейин...

2247 21:19 25.05.2023
« Орқага