Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияни ҳам Афғонистон муаммосини ҳал қилишга жалб этиш таклифи билдирилди

1449

Тошкентдаги брифингда Покистон Бош вазири Имрон Хон Афғонистон можаросини ҳал қилишда Туркияни жалб қилишни ва Афғонистон қўшниларининг саммитини ўтказишни таклиф қилган.

Покистон раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида томонлар Афғонистондаги сиёсий вазиятни атрофлича муҳокама қилишган.

«Биз, Афғонистоннинг қўшнилари сифатида, бу масаладан хавотирдамиз. Афғонистоннинг қардош халқи сўнгги 40 йил ичида урушлардан азият чекди. Афғонистонда тинчликка эришиш тинчлик йўлида сиёсий келишувни талаб қилади. Биз буни батафсил муҳокама қилдик. Шунингдек, биз Афғонистонга қўшни давлатлар - Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Покистон ва ҳаттоки Туркия - биз Афғонистондаги тинчлик жараёнини енгиллаштириш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз деб ишонамиз», - деган у.

Имрон Хон аввало ушбу масала бўйича мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари учрашишига умид билдирди. «Кейин биз фуқаролар уруши каби ҳолатни тўхтатишимиз учун [давлат раҳбарлари] саммитини ташкил этишга ҳаракат қиламиз», деган Покистон бош вазири.

Пресс-брифинг чоғида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Покистон бир мақсад - Афғонистон заминида тинчлик ва барқарорликни иложи борича тезроқ ўрнатишни кўзлаётганини таъкидлади.

14 июн куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Кобул Ҳамид Карзай номидаги аэропортда АҚШ молиявий ва сиёсий ёрдам кўрсатадиган бўлса, чекланган контингентни сақлашга тайёрлигини эълон қилди. Турклар у ерга 2013 йилдан бери жалб қилинган. «Толибон» ҳаракати буни оккупациянинг давоми деб қабул қилди ва ҳужумлар билан таҳдид қилиб турк қўшинларидан Афғонистон ҳудудини тарк этишни талаб қилди.

14 июл куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бирлашган ва демократик Афғонистон учун чиқиш қилиб, мамлакатдаги можаро томонларини куч ишлатишдан тийилишга чақирди. АҚШ президентининг маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл Тошкентдаги учрашувда АҚШ Афғонистондаги тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлашда давом этишини, шунингдек, афғон мудофаа кучларига ёрдам беришини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бутун дунёнинг нигоҳи Львовга қаратилган: энг муҳим уч шахс шу ерда учрашмоқда

439 16:11 18.08.2022

Туркия Афғонистондаги терактни қоралади

295 14:30 18.08.2022

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

659 12:40 18.08.2022

Эрдоған: Исроилга элчи энг қисқа вақт ичида тайинланади

262 09:40 18.08.2022

Туркия ва курд бўлинмалари ўртасида тўқнашувлар кучаймоқда

496 19:20 17.08.2022

“Дунё фақатгина бешта давлатдан иборат эмас!” – Туркия БМТ ислоҳотини таклиф этмоқда

756 17:00 17.08.2022
« Орқага