Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Турклар зилзиладан жабр кўрган афғонистонликларга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда

335

Турк Қизил ярим ой жамияти Пактика ва Хост вилоятида зилзиладан омон қолган 3000 оилага озиқ-овқат тарқатди. 

Шу муносабат билан 2000 та оилага гуруч, ёғ, дуккакли маҳсулотлар, шакар ва чой каби озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган 30 килограммли қоп, моддий аҳволи оғир бўлган 1000 та оилага 50 килограммдан ун етказиб берилди.  

1000 оиланинг бир қисми турк ишбилармонлари Таҳсин Язан ва Меҳмет Фотиҳ Олмали томонидан моддий ёрдам кўрсатилди. 

Онадўли мухбири билан суҳбатда бўлган Турк Қизил Ярим Ой Жамиятининг Афғонистондаги делегацияси раҳбари Фарид Аҳмет Зиё июнь ойида содир бўлган зилзиладан буён 7500 оилага чодир ва кўрпа каби озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат ёрдамларини етказганликларини айтди.

Фарид Аҳмет Зиё   қиш ойларининг яқинлашиб келаётгани сабабли энг муҳим муаммо иссиқ бошпана эканини таъкидлади. Шу сабабдан Ғиян туманидаги иккита қишлоқда жами 100 та уй, вилоят тузилмаси бўйича мустаҳкам йўл қуришларини маълум қилди. 

Турк тадбиркор Таҳсин Язан афғон халқига май ойида инсонпарварлик ёрдамини бошлаганликларини маълум қилиб, келгуси йил Рамазон ойига қадар ёрдамларини давом эттиришини билдирди. 

Кўп йиллар давом этган тўқнашувлар афғон халқига катта таъсир кўрсатганини тилга олган Язан, Афғонистон ҳукумати илтимосига кўра, бу ерда ортопедия шифохонаси қуриш лойиҳаси бўйича тадқиқот олиб бораётганини таъкидлади. 

 “Бу ердаги барча турк халқига ва турк ишбилармонларига чақираман, бу ерга ихтиёрий равишда келинг, бу одамларнинг аҳволини кўринг ва уларни қўллаб-қувватланг”, деди у. 

Афғонистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жануби-Шарқий Минтақа раҳбари Мавлавий Илёс Носирий зилзила содир бўлган биринчи дақиқаданоқ Турк Қизил Ярим Ой жамиятининг ёрдамини кўрганликларини айтиб, Туркия ва унинг муассасаларига миннатдорчилик билдирди. 

Тўрт кун Турк Қизил Ярим Ой жамияти пойтахт Кобулда муҳтож бўлган 1000 оилага озиқ-овқат ёрдами кўрсатди.

“Яхшилик поезди” ёрдами давом этмоқда

Юқорида тилга олинган ёрдамлардан ташқари, бу ердаги гуманитар инқирозни бартараф этишга ҳисса қўшиш мақсадида Туркиядан юборилган "Яхшилик поездлари" ёрдамларининг Афғонистон ҳар бир вилоятида тарқатилиши давом этмоқда. 

Ҳозирда Афғонистондаги турк муассасалари ҳамкорлигида Туркиянинг Кобулдаги элчихонаси координациясида “6-Яхшилик поезди” ёрдамлари тарқатилмоқда. 

Ушбу поездлар орқали етиб келган 7 минг тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами ҳозиргача ўн минглаб афғон оилаларига муҳтож бўлган оилаларга етказилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 22 июнь куни Афғонистоннинг шарқий вилоятларида содир бўлган 5,9 балли зилзила оқибатида камида 1200 киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар жароҳатланди.

Охирги ойларда мамлакатнинг шарқий вилоятларида юз берган сел офатларида юзлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

259 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

751 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

655 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

563 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

262 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

230 16:30 01.12.2022
« Орқага