Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркларнинг Триполидаги госпиталида ливияликлар даволаняпти

585

Турк ҳарбий шифокорлари томонидан Триполида очилган шифохона бир ярим йил ичида 30 мингдан ортиқ беморга хизмат кўрсатди. 

Mitiga Rol 2 касалхонаси бош шифокори полковник Ҳасрат Тўпач Онадўли ахборот агентлигига берган интервюсида тиббиёт муассасаси 14 хил ҳудудда кечаю кундуз хизмат кўрсатаётганини айтди.

2020 йил 28 январдан бери 600 нафардан ортиқ ливияликлар Mitiga Rol 2да стационар даволанди, 30 000 га яқин одам амбулатория муолажалари билан чекланди. Бу вақт ичида шифокорлар 385 дан ортиқ турли операцияларни амалга оширди. 

– Шифохонамизда кўриклар энг замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида амалга оширилмоқда. Бу магнит-резонанс ва компьютер томографиясига ҳам тегишли”, - дейди бош шифокор. 

Шифохона маъмурияти вакили Уфук Олтинсойнинг айтишича, тиббиёт муассасасида 11 та хона мавжуд бўлиб, ётоқда ётган беморлар учун 22 ўрин, биокимёвий ва микробиологик лабораториялар билан таъминланган. 

Касалхона Туркия ва Ливия ҳукуматлари томонидан имзоланган “Хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми” доирасида ташкил этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1037 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1397 15:03 28.05.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1273 12:50 28.05.2023

Диний қўмита «Ҳаж-2023» мавсуми қачондан бошланишини эълон қилди

1962 11:22 28.05.2023

Тумор, кўзмунчоққа ўхшаш нарсаларни машинага осиб қўйиш ҳақида

3350 09:20 28.05.2023

Туркияда сайлов. Эртага ким ғалаба қозонади, Эрдоғанми ё Қиличдорўғли?

4579 18:45 27.05.2023
« Орқага