Ғазода ифторлик таоми тарқатилишига интизор фаластинлик
ёшлар Валид ал-Хаттоб тайёрлаган шўрвадан олиш учун қозон ва идишларни узатмоқда.
Қоҳирадаги Ал-Азҳар масжидидаги бепул озиқ-овқат тарқатиш пунктида эҳсон қилинадиган озиқ-овқат миқдори текширилмоқда
Марокаш. Касабланкадаги кўчада ифторлик қутиларини ясаш жараёни. Марокашлик хайриячилар Исломдаги муқаддас ой – Рамазонда муҳтожларга ёрдам беришни ташкил қилишмоқда.
Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги дўкон олдида эркаклар ифторлик вақти киришини кутишмоқда.
Байрутнинг жанубий чеккасидаги маҳаллада кўнгиллилар ифторлик учун таом тарқатишни ташкил этишган.
p
Покистоннинг Равалпинди шаҳридаги масжидда кўнгиллилар томонидан рўзадорларга тарқатиш учун лаганларга солинган ифтор таоми.
Ливия шарқидаги Бинғози шаҳрида қочқинлар лагерида янги пиширилган нон тарқатилмоқда.
Мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойида Таиланд жанубидаги Наративат провинциясида рўза олдидан озиқ-овқат савдоси авжида.
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридаги Жоме масжидида Рамазон ойининг биринчи куни ифторликни кутаётган мусулмонлар.
Туркия. Кўмир кони, 630 метр чуқурликдаги ифторлик