Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг кўп ҳайратланарли жиҳатларидан бири шундаки, у ўз оиласида тўрт авлод саҳобаларга эга бўлиш билан мукаррам бўлган зотдир!
1. Абу Бакрнинг отаси Абу Қуҳофа Макка фатҳ пайтида Ислом динини қабул қилганида жуда кекса, кўр бўлиб қолган эди.
2. Абу Бакр розиялллоҳу анҳунинг ўзи исломни қабул қилган биринчи ҳур эркак бўлган эди.
3. Унинг Оиша бинти Абу Бакр, Асмо бинти Абу Бакр, Абдураҳмон ибн Абу Бакр каби фарзандлари ҳам саҳобалардан эдилар.
4. Абу Бакрнинг набираси Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳижратдан кейин Мадинада туғилган биринчи мусулмон бола эди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб боришганида, у зот жуда хурсанд бўлиб, муборак қўлларига олган эди.
Бир оилада тўрт авлод саҳоба! Бошқа ҳеч бир оила бундай шарафга даъво қила олмайди!