Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Тўрт соат самолёт ичида қолиб кетдик» – Қолдирилган рейс йўловчилари нимадан норози?

2368

Бугун Azon.uz таҳририятига бир неча фуқаролар номидан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, кеча, 11 январь куни соат 22:35 да Тошкентдан Миср Араб Республикасига учиши керак бўлган самолёт парвозни амалга оширмаган. Ўзини ошкор этилишини истамаган мурожаатчининг айтишича, Fly Egypt авиакомпанияси чиптасида 20 килограмм багаж ва 7 кг қўлда юк олиб кетиш мумкинлиги ёзилган. Ундан ортиғига қўшимча пул тўланиши билдирилган. Парвоз амалга ошириладиган вақтда ортиқча юк олиб борганлар айтилганидек, ҳар бир килограмм учун 10 доллардан пул тўлашган. Сўнгра ҳамма самолётга чиққан. Бироқ парвоз амалга оширилмаган.

«Бизни соат 22:30 ларда самолётга чиқаришди. Лекин самолёт учмади. Шу билан тонгги соат 03:30 гача самолёт бортида ушлаб туришди. Юкини самолётга олиб чиққан ёши катталар ҳам тўрт соатдан сўнг яна қайтиб тушишга мажбур бўлди», – деб шикоят қилди мурожаатчи.

Бу борада чипта сотган InApp Travel фирмасига изоҳ олиш мақсадида боғландик. Масъул ходимнинг таъкидлашича, бунга йўловчиларнинг меъёрдан кўп юк олгани сабаб бўлган. Чунки самолёт учун белгиланган меъёрдан ортиқ юк парвоз хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли кеча йўловчилардан ортиқча юкларни ташлаб кетишлари сўралган, бироқ фуқаролар буни тушунишни истамаган ва рейс бугун, 12 январь куни 21:00 га қолдирилган. Йўловчиларнинг меҳмонхонада қолиш харажатлари фирма томонидан қоплаб берилиши маълум қилинди.

Шунингдек, фуқаро бугунги рейсда фақатгина 7 кг қўлда ва 20 кг багаж билан юк олишлари мумкинлиги айтилган. Йўловчиларга қўшимча юклар учун пул тўланган тақдирда ҳам рухсат берилмаслиги билдирилган.

Йўловчиларнинг норозилигига сабаб эса айрим йўловчилар томонидан олинган тез бузилувчан маҳсулотлар рейснинг қолдирилиши сабаб уларнинг истеъмолга яроқсиз ҳолга келиб қолиши мумкинлиги бўлган. Бундан ташқари кўпчлик COVID-19 коронавируси учун тест топширган. Рейс қолдирилиши оқибатида улар Мисрга етгунича ушбу тест муддати ўтиб кетиши ва муаммо юзага келиши мумкин. Сайёҳлик фирмаси ходими бу борадаги саволга аниқлик киритмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШда самолёт ҳалокатга учради: қурбонлар бор

434 13:35 23.05.2022

Москва-Бухоро рейси носозлик туфайли сафарни давом эттира олмади

867 07:34 08.05.2022

Рамазон ҳайити муносабати билан вилоятларга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

421 15:27 29.04.2022

Туркия ғарбида ўқув самолёти ҳалокатга учради

606 09:40 26.04.2022

Хитойнинг ҳалокатга учраган Boeing самолёти ҳақида қўшимча маълумотлар берилди

1661 16:20 22.03.2022

Тезкор: Хитойда йўловчи самолёт ҳалокатга учради

1407 14:22 21.03.2022
« Орқага