Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Туя етаклаган Ҳазрати Умар

2407

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Аслам айтади:

"Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан бозорга чиқдим. Халифага бир ёшгина аёл рўбарў бўлиб деди:

- Эй мўминлар амири! Эрим ўлиб ундан ёш болалар қолган. Ейишга гўштимиз ҳам, минишга уловимиз ҳам, деҳқончилик қилишга еримиз ҳам йўқ. Болаларимни сиртлон еб қўйишидан қўрқаман. Мен Хифоф ибн Иймо Ғифорийнинг қизиман. Отам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ҳудайбийяда бирга бўлган.

  Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу унга қараб:

- Марҳабо, эй қариндошим!- дедилар.

Сўнгра уйга бориб бир туянинг хуржунини ҳар-хил нарсаларга тўлдирдилар. Улар орасида пул ва кийимлар ҳам бор эди. Сўнгра туяни ўзлари етаклаб у аёлнинг олдига олиб бордилар. Тизгинни унга тутқазиб дедилар:

- Буни ол. Тугаши билан иншааллоҳ яна бирор яхшилик бўлиб қолар!

  Аёл туяни етаклаб кетди. Шунда ўша ерда турган бир киши деди:

- Эй мўминлар амири! Кўп нарса бериб юбордингизми дейман.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу унга дедилар:

– Онанг сени йўқотсин! Мен унинг акаси ва отаси билан фалон қалъани қамал қилганмиз. Сўнгра уни фатҳ қилдик. Бугун эса уларнинг улушини еб ётибмиз!.

Табиийки, у аёл ҳам бошқа мусулмонлар каби байтулмолдан ўз улушини  олиб турган эди. Зеро Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу девонлар ташкил қилган эдилар. Улар орқали кишилар ўз ҳаққини олиб турар эди. Аммо аёлнинг эри ўлиб, ёрдамчиси бўлмагани, уларга мол-мулк, чорва-сурув қолмагани учун оладиган нафақаси етмас эди.

Қонунан у ўз улушидан ортиқчасини ололмас эди. Бу тўғрисида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳатто оилаларига ҳам қаттиқ турар эдилар. Аммо у зот гўзал ахлоқли, олийжаноб ва вафодор киши эдилар. Нега бундай бўлмасин?! Ахир у зот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг етук шогирдларидан бири-ку! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Гўзал аҳд иймондандир!", деганлар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу аёлнинг насабини билганларидан сўнг унинг оиласи фазилатини англадилар, унга марҳабо дедилар. Унинг отасини, эрини, акасини мақтаб юқоридаги нарсаларни бердилар. Булар тугаса унга яна улуши етиб туришини, уни муҳтож қилмасликни ваъда бердилар.

У зотга юқоридаги киши: "Унга нега кўп нарса бердингиз" деганида унинг акаси, отаси Аллоҳ йўлидаги жиҳодларда иштирок қилганини, ўзлари улар билан бир қалъанинг қамалида иштирок қилганларини, уни фатҳ қилганларини айтдилар. Бугунгача ўша фатҳ қилинган жойлардан Мадинага мол оқиб келишини, улар қилган меҳнат орқасидан бугун Мадиналик мусулмонлар еб, уларнинг оиласи қуруқ қолаётганини англатдилар.

Асл инсонлар инсонларнинг қадрини билади. Бир кишига дунё юз буриб сўнгра ундан юз ўгирса унга раҳм қилади. Унинг аҳволини суриштиради, юзининг сувини тўкилишдан асрайди. Хатосини кечиради, ўтмишдаги хизматларини унутмайди. Уларни аҳли-оиласининг қадрининг, ошначилигининг риоясини қилади!

Асл инсон бўлайлик!

Абдулқодир Самарқандий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

159 11:30 08.12.2021

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

275 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

387 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

216 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

799 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

440 08:08 08.12.2021
« Орқага