Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Тўйни исроф билан ўтказманг!

1288

Динимиз уйланиш, оила қуришга тарғиб этади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Никоҳ менинг суннатимдир. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас», деганлар. Шу боис Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу шогирдларини эрта уйлаб қўяр эди. Аксар уламолар уйланишни  ибодатлар сирасига киритишган.   Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким уйланса, динининг ярмини кафолатлабди. Қолган ярмида ўзи жидду жаҳд қилсин», деганлар.( Байҳақий ривояти)  Лекин бугун уйланиш, тўй қилиш  жиддий муаммога айланиб кетди.  Тўйларга жуда кўп сарфу харажат қилинадиган бўлиб қолди.  Бу эса  айни  исрофдир. Аслида  тўй яқинларни чақириб, икки ёш учун дуо олиш мақсадида қилиниши керак. Бу ўринда ҳам исроф қилиш нотўғри.  Чунки Аллоҳ таоло  Аъроф сурасининг 31-оятида: «Аллоҳ исрофгарларни суймас», деб огоҳлантиради.

Фиқҳ китобларида келтирилишича, таҳорат олишда сувни исроф қилиш макруҳ. Агар сув халқники бўлса, ҳаромга айланади. Демак, ҳар қандай ишда исрофдан сақланиш керак экан.  Бизнинг тўйлар саодат асридаги тўйлардан жуда катта фарқ қилади. Ҳадисларда баён қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг катта тўйлари Зайнаб онамизга уйланганларида бўлган. Ўшанда битта қўй сўйган эканлар. Энди буни бизнинг тўйлар билан солиштириб кўраверинг. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жобир розияллоҳу анҳуга: «Уйландингми?» деб сўрадиганларида у «ҳа»  деб жавоб  берди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “ёш қизга уйландингми ё жувон олдингми?” дедилар.  “Жувон олдим”,  деди. У зот:  “Ёш қиз олмабсанда, сен у билан, у сен билан ўйнашардиларинг”, дедилар.  Эътибор беринг-а, Жобир розияллоҳу анҳунинг тўйларидан  Набий алайҳиссалом  бехабар қолганлар.  Ҳолбуки саҳобийлар бирор таом егулик бўлса, аввало Расулуллоҳга улашардилар. Мана шундан ҳам, саҳобийларнинг тўйлари қай даражада ихчам бўлганини кўришимиз мумкин.

Биз аслида ёшларимизни  ўқитиш  илму марифат ўргатиш учун керак бўлган пуллар эвазига шунақа катта  тўйлар қиламиз. Уламолар  бир нарсани ўз жойидан бошқа  жойга қўйиш зулмдир, дейдилар. Биз илму маърифатига сарфланиши керак бўлган пулларни тўйларга сарфлаб, уларга зулм қилмоқдамиз. Бу ҳам етмагандай, бошқалардан қарз оламиз.  Ҳатто тўйлар учун қарз олиш одат тусига  кириб бормоқда. Қачон бу салбий иллатлардан  қутулсак,  ўшанда   иқтисодий ва маънавий ҳолатимиз ўзгаради. Зеро, Аллоҳ таоло: »Аллоҳ бирор қавмни  то улар ўзини ўзгартурмагунча ўзгартирмайди", (Раъд, 11) деб марҳамат қилади.

Боборавшан Расулов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 03-07/6341-сонли рухсати билан чоп этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исрофгарчилик: миллионлаб тонна озиқ-овқат чиқиндига ташланган

664 10:00 06.03.2021

Исроф учун немислар дакки берди...

4540 19:17 19.11.2020

Дунёда юз миллионлаб киши оч, бир томонда эса озиқ-овқат исроф бўляпти

799 14:20 15.10.2019

Келинг, хонадаги фил ҳақида гаплашамиз

1288 21:05 08.08.2019

571 SAV автомобиль рақамини қиммат нархга сотиб олса бўладими?

5510 12:30 09.07.2019
« Орқага