Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Уч хорижий компаниядан иборат консорциум Сирдарёда ИЭС қуради

874

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Сирдарё вилоятида 1600 МВт қувватга эга бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендер натижалари эълон қилинди.

Вазарликнинг маълум қилишича, дастлабки малака танловида Хитой, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, БАА ва Франциядан 10 та компания иштирок этиб, улардан 8 таси ушбу танловдан муваффақиятли ўтди.

Талабгорларнинг тақдим этилган малакавий маълумотларни баҳолаш натижаларига мувофиқ Сирдарё вилоятидаги лойиҳа бўйича 2 та компания ва 1 та консорциумдан юборилган электр энергияси тарифлари тўғрисидаги молиявий таклифлар очилишига рухсат берилди. Булар “ACWA Power” (Саудия Арабистони Подшоҳлиги) ҳамда “Powerchina Resources Ltd” (ХХР) компаниялари, шунингдек, “EDF” (Франция), “Nebras Power” (Қатар), “Sojitz Corporation” (Япония) компаниялар консорциумидир.

“EDF, Nebras Power, Sojitz Corporation” (Франция, Қатар, Япония) компаниялар консорциуми ишлаб чиқариладиган 1 кВт*с электр энергия учун 3,367 АҚШ центга тенг бўлган тарифи билан иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендер ғолиби деб эълон қилинди.

“Powerchina Resources Ltd” (ХХР) ишлаб чиқариладиган 1 кВт*с электр энергия учун 3,471 АҚШ центга тенг бўлган тарифи билан ушбу тендернинг захира ғолиби деб эълон қилинди.

Иссиқлик электр станцияси 2025 йилнинг ўртасида ишга туширилиши кутилмоқда. Электр станциясининг ишга туширилиши йилига 12 млрд. кВт*с электр энергиясини ишлаб чиқаришни таъминлайди.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистонга экологик тоза электр энергияси ҳажмини ошириш мақсадларига эришишга, 1,5 млн хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, қурилиш вақтида 1000 га яқин янги ҳамда станциядан фойдаланиш вақтида 50 та доимий иш ўрни яратишга имкон беради.

Лойиҳани амалга оширишга жалб қилинаётган инвестициялар миқдори 1,2 млрд долларга баҳоланмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда янги ИЭС қурилишини бошлаб берди 

597 16:51 24.03.2022

“Янги-Ангрен” ИЭС: портлаш бўлган цех бошлиғи ўз жонига қасд қилган

1982 23:24 23.01.2021

Саудия Арабистони Ўзбекистонда ИЭС қурилишини бошлади

1798 10:20 15.02.2020
« Орқага