Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

"Уч томонлама шартноманг қани?!"

1618

Мен ўзим кўп йиллар давомида таълим соҳасида, асосан битирувчиларни ишга жойлаш билан шуғулланганман. Шунинг учун ҳам айни кунларда кузатилаётган ҳар йили бўлгани каби коллеж, лицей ва олий таълим муассасалари битирувчиларидан уларни бирор корхона-ташкилотга ишга қабул қилишни назарда тутувчи уч томонлама (талаба, таълим муассасаси ва иш берувчи) шартнома имзолатиб келиши талаб этилаётганига оид ҳолатларга мен ҳам кўп йиллар давомида дуч келганман.

Айниқса болалар таълим муассасасини битириш арафасида ҳар йили шу масала кўтарилар, бошқарма биздан, биз талабалардан талаб қилардик. Аслида бу шартнома қуруқ қоғоз бўлиб қолаверар, ҳеч кимнинг манфаати учун хизмат қилмасди. Бугунга келиб бу муаммо яна кўтарилди Олий Мажлис Сенати аслида ғайриқонуний бўлган ушбу ҳолатга йўл қўйилмаслигини назоратга олди. 

“Битирувчиларни иш билан таъминлашда ана шундай кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани,  энг ачинарлиси, уч томонлама шартнома хўжакўрсинга тузилганини уч томон ҳам билиши, бу сохта “анъана” бутун бир мамлакат ривожи учун салбий таъсир қилади”, — деб ҳисоблайди сенатор Одилжон Иминов.

Хабарга кўра ушбу масалада Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига асослантирилган ҳолда тушунтириш бериш талаби билан сўров юборилган.

Ҳозирда бу кўзбўямачиликка Сенат даражасида эътибор қаратилаётгани жуда яхши бўлибди. Энди балки бундай ёлғонларга барҳам берилар.

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломда битимларнинг ўрни ва бозор қонуниятларига амал қилиш

486 21:05 09.12.2021

Россия ва Ўзбекистон 2022-2026 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастурини имзолади

1077 08:05 20.11.2021

Марокаш ва Исроил ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилади

491 08:17 16.11.2021

Ўзбекистон ва Бангладеш Ишбилармонлар кенгашини тузади

654 14:35 07.09.2021

Ўзбекистон, ИТБ ва Саудия Aрабистони ўртасида муҳим шартнома имзоланди

1763 21:18 02.09.2021

Эрдоған: «Туркия «Толибон» билан Ливия каби шартнома тузмоқчи»

1883 17:00 30.08.2021
« Орқага