Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Учта онкология маркази Тошкентдаги битта комплексга бирлаштирилади

915

Ижтимоий тармоқларда онко-шифохоналарнинг сотувга қўйилиши ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчилик томонидан танқидларга учради. Кўпчилик буни ерларнинг хусусийлаштириши билан боғлади. Бугун бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан журналист ва блогерлар учун янги қурилаётган Онкология марказига пресс-тур уюштирилди. 

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Шифокорлар кўчасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги бирлашган комплекси қурилмоқда.

Бу ерда Тошкент шаҳри ва вилояти фуқаролари учун тиббий йўлланмасиз, бошқа ҳудудлардан келган беморлар учун йўлланма асосида бепул тиббий хизмат кўрсатилади.

Янги комплекс таркибига:

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (Тошкент шаҳар Фаробий кўчаси 383-уй);

марказнинг пойтахт филиали (Тошкент шаҳар Боғистон кўчаси 1/71-уй);

марказнинг Тошкент вилояти филиали (Тошкент шаҳар Тахтапул дарвоза кўчаси, 341-уй) киради.

Бу ерда Тошкент шаҳри ва вилояти фуқаролари учун тиббий йўлланмасиз, бошқа ҳудудлардан келган беморлар учун йўлланма асосида бепул тиббий хизмат кўрсатилади.

Бино 8 қаватдан иборат. Унда стационар даволаниш учун 650 ўрин бор. Кундузги стационар 100 ўринли. Поликлиникаси эса 500 қатновга мўлжалланган. Ягона комплексда 17 та янги клиник бўлим фаолияти йўлга қўйилади. Жумладан, мамлакатда илк бор суяк кўмиги трансплантацияси бўлими очилади.

Онкология тизимини, жумладан, ушбу комплексни замонавий технологиялар билан жиҳозлашга 80 миллион доллар маблағ ажратилмоқда. Марказда 16 та реанимацион ва операцион хоналар энг сўнгги технологиялар билан таъминланади. Интенсив терапия бўлими юрак мониторлари, ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари ва бошқалар билан жиҳозланган консолли функционал ётоқларга эга бўлади.

Турли тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган 5 та онкология кафедраси бирлашиб, ягона методик марказга айланади. Илк бор ядро тиббиёти кафедраси ташкил этилади. Комплексда 9 та бункердан иборат радиотерапия арсенали ишга туширилади. Бирида тўхталишлар юз берган тақдирда ҳам бошқалари унинг ўрнини тўлдириши натижасида даво муолажаси узлуксизлиги таъминланади. Беморлар учун дори-дармон тайёрлаш ва етказишнинг янгича тизими амалиётга татбиқ этилади.

Янги комплекс 2023 йилнинг май ойида ишга туширилиши кутилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

626 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

267 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

460 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

873 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

655 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1432 17:20 02.02.2023
« Орқага