Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ўғрининг ҳолига йиғлаган киши

1432

Фузайл Ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ дейди:
«Дўстингдан кўра душманингдан кўпроқ яхшиликларни оласан. Душманингиз сиз ҳақингизда ғийбат қилса, сиз кечаю кундуз яхши ишлари учун унинг савобларини оласиз. Агар у сиз ҳақингизда ёмон гапирган бўлса, Аллоҳдан уни йўқ қилишини сўраманг, балки унинг ҳидояти учун Аллоҳга дуо қилинг. Шундагина Аллоҳнинг беҳисоб ажрларига муносиб бўласиз».

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг китобида Фузайл ибн Иёзнинг биродарларидан бири Маккага Хуросондан келганлиги ривоят қилинади. У Масжидул Ҳарамга бориб, бир олим ва соҳибдил кишининг ёнига ўтирди ҳамда у билан суҳбатни бошлади. Кейин Хуросондан келган бир киши Каъбани тавоф қилиш учун ўрнидан турди. Айланиш давомида олтмиш ёки етмиш динор пули ўғирланганлигини билиб қолиб йиғлаб юборди.

Фузайл ундан: "Сенга нима бўлди?", деб сўради, у пулини ўғирланганини айтди.
Фузайл ундан: "Сен ўша ўғирланган пул учун йиғлаяпсанми?" – деб сўради. Хуросонлик: “Йўқ, асло. Мен ўғрининг Аллоҳ олдида жавоб бера олмаётгани кўз олдимга келиб, унга раҳмим келиб йиғлаб юбордим”, деди.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» бола ўғирлаганларни қатл этди. Улар орасида ўзбекистонлик аёл борлиги иддао қилинмоқда

7420 15:55 13.09.2021

Ўғри бола ва ҳакима она

1971 18:10 07.06.2021

Ўғрининг тақвоси

2331 21:30 04.01.2021

“Устоз, соатни ўғирлаган мен эдим...”

2163 18:20 28.09.2020

Мусулмон бўлган ўғри

3732 13:23 01.09.2020
« Орқага