Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

1511

CАВОЛ: 

Укамни ёшлигида холам эмизганлар. Шунда холаваччаларим фақат укамга опа-сингил ё ака-ука бўлишадими? Ёки бизга ҳамми? Бу ўринда никоҳ масаласи қандай бўлади?

ЖАВОБ: 

Холангизнинг қизлари укангизга эмикдош опа-сингиллар бўлиб, улар ўртасида никоҳ жоиз эмас. Сизнинг оилангиздаги укангиздан бошқа фарзандлар холангизнинг фарзандлари билан никоҳланиши жоиз. Чунки улар сут эмишган ака-ука, опа-сингил эмас. Бу мавзуда "Канзуд-дақоиқ" китобида шундай дейилади:

وتحل أخت أخيه رضاعا

"Ака (ёки ука)сининг эмикдош опа (ёки синглиси) унга ҳалол бўлади".

Яъни, чақалоқ бегона бирор аёлни эмиш муддати (икки ярим йил) ичида эмган бўлса, у аёлнинг фарзандлари ўша эмган болага никоҳи ҳалол эмас. Лекин эмган боланинг ака-ука, опа-сингиллари эмизувчи аёлнинг фарзандлари билан никоҳланиши жоиз.

Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

340 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

551 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

761 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

449 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

345 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2455 12:50 30.11.2022
« Орқага