Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украина Европа танкларини қабул қилмоқда

763

Британиянинг “Challenger 2” танклари Украинага етиб келди. Улар билан бирга Украина Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари Буюк Британияда бир неча ҳафта давомида уларни бошқариш учун ўқитилиб, уйларига қайтишди.

Умуман олганда, Лондон ваъда қилинган 28 та танкдан 14 тасини, шунингдек, бир нечта “Булдог” зирҳли транспорт воситаларини ва ўзиюрар артиллерия мосламаларини юборган.

“Челленжер”ларни биринчилардан бўлиб кутиб олган ва ҳатто синовдан ўтказганлардан бири Украина мудофаа вазири Олексий Резников бўлди.

Бир неча соат олдин Германия канцлери Олаф Шольц узоқ кутилган 18 та “Leopard 2” танки ҳам Украинага етиб келганини тасдиқлади.

«Ҳа, биз “Leopard” танкларини ваъда қилинганидек етказиб бердик», деган Германия канцлери Олаф Шольц.

“Challenger 2” ҳам, “Leopard 2” ҳам Украинанинг мамлакат шарқида кутилаётган ҳужумида муҳим роль ўйнаши кутилмоқда. Шу билан бирга, немис танклари анча кўп, чунки улар Украинага этказиб беришни эълон қилган бир қатор Европа мамлакатлари армияларининг бир қисмидир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

217 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

431 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

658 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

532 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1070 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

879 09:15 05.06.2023
« Орқага