Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украина ҳарбий ҳолатни узайтирди ва босиб олинган шаҳарларни қайтариш ниятида

937

Харьков шимолидаги Дергачи шаҳрида снаряд текканидан кейин ёнғин чиққан Маданият уйи вайроналари демонтаж қилинмоқда. Бино гуманитар ёрдам тарқатиш ва сақлаш пункти сифатида ишлатилган.

Украина армиясининг қарши ҳужуми натижасида рус қўшинлари Харьков яқинидан чекинганига қарамай, бу ҳудудда жанглар тўхтамаяпти.

Чоршанба куни 700 га яқин украиналик аскар Азовстал металлургия заводидан автобусда олиб чиқилди.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, икки кун ичида Мариуполдаги сўнгги қаршилик истеҳкомини жами 959 нафар аскар, жумладан, 80 нафар ярадор тарк этган. Улар ўзини ўзи эълон қилган ДХР ҳудудига олиб кетилган.

Украина содир бўлаётган воқеани «эвакуация», Россияда «таслим бўлиш» деб атамоқда.

Президент Владимир Зеленский тунги мурожаати билан мамлакатдаги ҳарбий ҳолатни яна 90 кунга узайтиришини маълум қилди.

“Бизнинг армиямиз ва давлат ҳимоячиларининг барчаси хотиржам ҳаракат қилиш учун барча ҳуқуқий воситаларга эга бўлиши керак. Херсон, Мелитопол, Бердянск, Энергодар, Мариупол ва бизнинг барча ишғол остидаги, вақтинчалик босиб олинган шаҳар ва қишлоқларимиз аҳолиси яна Украинага қайтишини билишлари керак”, деди Украина президенти.

Айни пайтда, Россия қўшинлари пойтахтни эгаллашга уринишдан воз кечганидан бир ой ўтиб, Киевда АҚШ элчихонаси қайта очилди.

Давлат котиби Энтони Блинкен ўз баёнотида шундай деди: «Ўз ватанини Россиянинг уятсиз босқинидан ҳимоя қилган Украина халқига раҳмат, элчихона устида яна юлдузлари бор байроқ ҳилпираб турибди».

Шунингдек, АҚШ Конгресси уч йилдан бери бўш турган Украинадаги элчи лавозимига Бриджит Бринкнинг номзодини бир овоздан маъқуллагани маълум бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

555 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

71 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

255 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

610 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

338 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

189 20:45 06.07.2022
« Орқага