Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украина Исроилдагидек «Темир гумбаз» мудофаа тизимига эга бўлгани ҳақида хабар тарқалди

723

Вашингтон АҚШ Украинага тактик ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа тизимларини «Темир гумбаз» билан таъминлашини расман тасдиқлай олмади.

Бу ҳақда «Америка Овози» радиоси Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг баёнотига асосланиб хабар берган. 15 сентябрдаги кундалик брифингда у Украина ва АҚШ президентлари музокаралари чоғида бундай масала умуман муҳокама қилинганми ёки йўқми эслай олмаган. У фақат учрашув чоғида мамлакат раҳбарлари мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга келишганини тасдиқлай олди.

«Мен буни жамоа билан текширишим керак. Биламан, биз учрашув давомида қўшимча ёрдам кўрсатилишини эълон қилган эдик, лекин тафсилотларга келсак, мен жамоа билан маслаҳатлашишим керак», - деб Псаки саволга тўғридан -тўғри жавоб беришдан қочган.

Бироқ Украина Президенти Девонида Киевга ракеталарга қарши мудофаа тизимлари тақдим этилгани ҳақидаги маълумотлар тезда тасдиқланди - бу ҳақда Украина давлати раҳбарининг сайтида хабар берилган. «Украинанинг ракеталарга қарши мудофаа тизимини қўллаб -қувватлайдиган тузатиш 2022 йилга бориб Украинага хавфсизлик ёрдамини ошириш тўғрисидаги қонунчилик ташаббусига жуда мос келади», - дейилади президент сайтида.

Бир гуруҳ конгрессменлар АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага янги темир гумбазли ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа тизимларини сотиши ёки топширишини қатъий тавсия қилган. Шунингдек, июнь ойида Донецк вилоятининг Украина назоратидаги ҳудудида жойлашган Мариупол маъмурлари шаҳарга Исроилнинг “Темир гумбаз" ракеталарга қарши мудофаа тизимини ўрнатишга қарор қилган эди.

Маълумот учун: “Темир гумбаз” 4 дан 70 километргача бўлган масофага учувчи бошқариладиган тактик ракеталардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган мудофаа тизими. Исроилнинг Rafael компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Ҳар бир батарея 150 квадрат километр майдонни ҳимоя қила олади. Биринчи батарея 2011 йил март ойида ишга тушган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украина ва Россия ўртасида уруш эҳтимоли ҳақида ҳарбий мутахассис фикри

844 11:35 06.10.2021

Туркия Украинага Bayraktar TB2 сотишига Россиянинг муносабати қандай бўлади?

1012 11:55 03.10.2021

Украинада йирик бойларга қарши қонун қабул қилинди

455 16:30 24.09.2021

Қрим татарлари лотин ёзувига ўтади, Қозонда эса алифболар «жанги»

856 14:10 24.09.2021

Украина президентининг ёрдамчиси суиқасдга учради

574 15:20 22.09.2021

Туркия Қримда сайлов ўтказилганини танқид қилди

742 16:40 21.09.2021
« Орқага