Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Украина осмонини ёпинг»

1368

Львовда шу шиор остида урушда ўлдирилган болалар хотирасига бағишланган учун акция ўтказилди.

Маълумотларга кўра, Россия Украинага ҳужум бошлаганидан бери рус қўшинлари томонидан 109 нафар украин болалари ўлдирган. Шу муносабат билан Львовда ҳалок бўлган болалар хотирасига бағишланган акция ўтказилди. Одамлар шаҳар марказига бўш аравачаларни қўйиб қўйган.

Львов мэри Андрей Садовийнинг сўзларига кўра, “Рынок” майдонидаги бўш чақалоқ аравачалари Украина осмонини ҳимоя қилаётган фаришталарнинг ҳаёт рамзидир.

«Бу – Украина бугун тўлаётган урушнинг даҳшатли нархи. Биз эса бутун дунёдаги барча катталарни украиналик болаларни ягона қалқон билан ҳимоя қилишга ва уларга келажак беришга чақирамиз. Бошқа давлатлар ҳукуматларидан Украина осмонини ёпишни талаб қилинг», — деган у.

Львов мэри маҳаллий аҳоли акцияни суратга олиши, Россия жиноятлари ҳақида гапириши ва ижтимоий тармоқларда #closethesky ҳештеги билан чоп этиши кераклигини қўшимча қилган.

Маълумот ўрнида: Россиянинг ҳужумидан жабрланган болаларнинг аксарияти Киев (55), Харьков (34), Донецк (26), Чернигов (29), Николаев (20), Житомир (15), Суми (14), Херсон (14) ҳудудларидадир. 

Украина расмийларининг маълум қилишича, кеча, 18 март ҳолатига кўра, Россия бошлаган урушда 109 нафар бола қурбон бўлган, 130 дан ортиқ бола жароҳат олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия Мудофаа вазирлиги Харковдаги бир қишлоқда назорат ўрнатганини эълон қилди

291 13:30 15.08.2022

Россия Украинада ҳарбий ҳаракатларини кенгайтирди

1077 18:19 14.08.2022

Уруш сабаб Украинада 100 га яқин кутубхона вайрон бўлди

234 18:15 13.08.2022

Словения президенти: Ғарб хатога йўл қўйди, айрим давлатлар Россиянинг бевосита босими остида

695 18:50 12.08.2022

Сирли қўшин — «Вагнер»нинг сири фош бўлди 

2669 17:30 11.08.2022

Украинанинг Марганец шаҳрида қурбонлар сони ортди

401 08:20 11.08.2022
« Орқага