Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украина: россияликлар томонидан тайинланган «мэр» портлатилди

2761

Запорожье шаҳар ҳарбий маъмурияти 22 май куни Энергодарда Россия томонидан қўйилган "ҳарбий маъмурият бошлиғи" Андрей Шевчикнинг портлатилиши тафсилотлари ҳақида маълумот берган.

Хабарда айтилишича, у онаси яшайдиган уй подъездида содир бўлган портлаш натижасида яраланган.

Қайд этилишича, портлаш вақтида кириш жойида яшовчилардан ҳеч бири жабрланмаган, “бундан хулоса қилиш мумкинки, партизанлар фақат унга ҳужум қилиш ниятида уни кутишган”.

“У ва унинг қўриқчилари турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилди”, — дейилади хабарда.

Запорожье ҳарбий маъмурияти хабарига кўра, ҳозир россияликлар қизил Ауди ва икки йигитни излашмоқда, шунингдек, назорат-ўтказиш пунктларида текширувлар кучайтирилган. Бундан ташқари, 24 майга қадар барча автомашина эгаларига ўз автомашиналаридан тонировкани олиб ташлаш буюрилган, акс ҳолда уларга жарима солиш билан таҳдид қилинмоқда.

Запорожье АЭСи ва Энергодар шаҳри 4 мартдан бери РФ Қуролли кучлари томонидан босиб олинган.

16 май куни Запорожье вилояти давлат маъмурияти ишғолчиларга босиб олинган Энергодарни “референдум”га тайёрлаш бўйича кўрсатма берилгани ҳақида хабар берган.

Энергодар шаҳар кенгаши депутатларининг аксарияти 23-24 март кунлари босқинчилар билан ҳамкорлик қилмаслик учун ўз мандатларидан воз кечишган. Бироқ “Мухолифат платформаси – “Ҳаёт учун” партиясидан шаҳар кенгаши депутати Андрей Шевчик руслар билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган ва 27 март куни шаҳар ҳокимияти функцияларини бажарадиган “шаҳарнинг ўзини ўзи ташкил этиш кенгаши”ни тузганини маълум қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

439 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

733 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

168 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

258 21:00 01.07.2022

Хотира

284 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

247 20:00 01.07.2022
« Орқага