Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украина: тинч фуқарони отган рус аскарига суд ҳукми ўқилди

1295

Киевнинг Соломенский суди россиялик ҳарбий Вадим Шишимаринга Украинага қарши жиноятлар учун ҳукм чиқарди. Бу Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан бери биринчи марта шундай ҳукмдир.

Суд Шишимариннинг Чупаховка қишлоғида яшовчи фуқарони ўлдириш ниятида бўлмагани ҳақидаги кўрсатмасига ишонмади. Суд жараёнида россиялик аскарнинг айби тўлиқ тасдиқланди.

Киев суди россиялик ҳарбийни уруш қонун-қоидаларини бузганликда, қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Тергов маълумотларига кўра, 28 февраль куни россиялик 21 ёшли ҳарбий Вадим Шишимарин йўл четида велосипед ҳайдаб кетаётган Суми вилояти Чупаховка қишлоғининг қуролсиз фуқаросини ўлдирган.

Гринченково қишлоғидан унча узоқ бўлмаган жойда Украина Қуролли кучлари россияликларнинг БМП ва КАМАЗлардан иборат колоннасини йўқ қилишган. 15 га яқин рус аскари транспортсиз қолгандан сўнг бир неча гуруҳларга бўлинган. Улардан бирида Шишимарин бўлган.

Шундан сўнг гуруҳ Чупаховкага қайтишга қарор қилиб, у ерда  кулранг “Фолксваген Пассат”ни кўришган. Россия ҳарбийлари автомобилга қарата ўқ узган, кузов, олд ойна ва олд чап ғилдирагига зарар етказган. Ҳайдовчи йўл четига яшириниб сакраб чиқишга муваффақ бўлган, ҳарбий хизматчилар эса унинг машинасини тортиб олишган. 

Чупаховкада, Лебединский кўчасидаги 52-уй ёнида улар қуролсиз ва телефонда гаплашаётган маҳаллий фуқаро Александр Шелиповни кўришган.

Ҳарбийлардан бири сержантга Украина Қуролли кучларига хабар бермаслиги учун фуқарони ўлдиришни буюрган. У машинанинг очиқ ойнаси орқали Калашников автоматидан 62 ёшли жабрланувчининг бошига бир неча бор ўқ узган. Эркак уйидан атиги бир неча ўн метр нарида воқеа жойида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни Киевнинг Соломенский суди россиялик ҳарбий хизматчи Вадим Шишимарин иши бўйича кўриб чиқишни бошлаган эди, бу Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери ҳарбий жиноятлар бўйича биринчи жиноий иш бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

628 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

270 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

461 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

875 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

655 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1435 17:20 02.02.2023
« Орқага