Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украинада Bayraktar ишлаб чиқаришга доир хабар берилди

721

Baykar Technologies Украинада украина двигателлари ва эҳтиёт қисмлари билан Bayraktar зарба берувчи дронларини ишлаб чиқарадиган компания ташкил этди.

Бу ҳақда Украинанинг Туркиядаги элчиси Андрей Боднар маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Baykar Technologies нафақат Bayraktar ишлаб чиқариш учун компания яратган, балки завод қуриш учун ер майдони ҳам олган. Корхона лойиҳаси аллақачон тайёр.

Июл ойи охирида Украина бош вазири Денис Шмигал қурилиш ишлари 2022 йилда бошланишини эълон қилди. Кейинги ўн йил ичида ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 95 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилади. Украина ҳукумати аллақачон икки томонлама келишувни ратификация қилиш учун тақдим этган.

Элчининг сўзларига кўра, Украина компаниялари Bayraktar учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Улар зарба берувчи дронлар учун двигателлар, эҳтиёт қисмлар ва ғилдираклар етказиб беради.

Андрей Боднар Путин Россияда ҳам шундай завод қуришни таклиф қилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди. Элчининг таъкидлашича, муҳокама ярим ҳазилдан иборат бўлган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған бу таклифга жавобан фақат кулиб қўйгани айтилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

109 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

128 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

195 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

142 12:15 27.01.2023

Руслар Украинага янги ракета зарбалари бера бошлади

454 11:35 27.01.2023

Тирноқни жума куни олиш керакми?

601 10:30 27.01.2023
« Орқага