Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украинадаги «махсус ҳарбий операция»га россияликларнинг муносабати – Сўровнома натижалари

1397

Russian Field тадқиқот гуруҳи сиёсий фаол Максим Кац билан биргаликда Россиянинг «Украинадаги махсус ҳарбий операцияга» муносабати бўйича тадқиқот ўтказди. Унда сўралганлар бир неча саволларга жавоб беришган.

Ички ёки ташқи сиёсат

Респондентларнинг аксарияти (52%) ҳокимият ички сиёсатга устувор аҳамият бериши керак, деб ҳисоблайди. Ташқи сиёсатнинг устуворлигини россияликларнинг 17,6 фоизи қўллаб-қувватлайди. Сўралганларнинг 29,5 фоизи жавоб беришга қийналаган.

Сўралган одамнинг ёшига қараб унинг ташқи сиёсатга бўлган қарашлари шунчалик ўзгариб боради. Шундай қилиб, ёшлар (18–29 ёш) орасида 64,7% ички сиёсат устуворлигини қўллаб-қувватлаган бўлса, 60 ёшдан ошган респондентлар орасида бу кўрсаткич 43%.

Ташқи сиёсатни баҳолаш

Респондентларнинг деярли учдан икки қисми Россия ташқи сиёсатини ижобий баҳолашга мойил. Уларнинг 34 фоизи ташқи сиёсатга «албатта ижобий», 29,1 фоизи эса «ижобийга яқин» деб жавоб берган. 17,3 фоиз одам ташқи сиёсатга салбий баҳо берган. Шуниси эътиборга лойиқки, респондентларнинг ёши қанчалик катта бўлса, Россия Федерациясининг ташқи сиёсатини шунчалик ижобий баҳолаган. Ташқи сиёсатни ёшлар ўртасида қўллаб-қувватлаш 19,2 фоизни, ўрта ёшдагилар (30-44 ёш) ўртасида – 24,6 фоизни, 45-59 ёш ва 60 ёшдан ошган тоифалар орасида мос равишда 41 ва 45,3 фоизгача ошган.

Ички сиёсатни баҳолаш

Респондентларнинг аксарияти ички сиёсатни салбий баҳолайди: 25,7% - «салбийга яқин», 21% - «албатта салбий». Респондентларнинг учдан бир қисми (31,5%) Россиянинг ички сиёсатидан мамнунлиги кўпроқ. 18-44 ёшдаги респондентлар ички сиёсат фаолиятидан энг кам қониқиш ҳосил қилган. Бироқ респондентларнинг ёши қанчалик катта бўлса, улар мамлакат ичидаги сиёсатга шунчалик ижобий муносабатда бўлишади.

Россия президентининг «Украинада махсус операция» бошланиши ҳақидаги мурожаати

Респондентларнинг мутлақ кўпчилиги (77,9%) Россия Президенти Путиннинг Украинада «махсус операция» бошлангани ҳақида мурожаатини кузатган. Пенсия ёшидаги респондентлар энг фаол томошабинлар бўлди - 83,5%. 18 ёшдан 44 ёшгача бўлган респондентларнинг тўртдан бир қисми мурожаатни кўрмаган.

Респондентларнинг аксарияти Президент мурожаатини ижобий баҳолаган. Бешдан бири салбий. Ижобий баҳолар сони респондентларнинг ёши билан ортади.

Олий маълумотли респондентлар орасида Президент мурожаатига салбий баҳо берганлар салмоғи юқори. 

Украинада «махсус ҳарбий операция»ни қўллаб-қувватлаш

Респондентларнинг ярмидан кўпи – 58,8 фоизи Россиянинг Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Сўралганларнинг ёши ва «махсус операция»ни ижобий баҳолаш ўртасида боғлиқлик бор. Респондентлар қанчалик катта бўлса, улар «махсус операция»ни кўпроқ қўллаб-қувватлаган. Ёшлар (18-29 ёш) орасида қўллаб-қувватлаш даражаси 40% дан бир оз кўпроқ, 60 ёшдан ошган руслар орасида эса 70% дан ошади.

Шунингдек, респондентлар қанчалик ёш бўлса, Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига шунчалик салбий муносабат билдирган. 18 ёшдан 44 ёшгача бўлган респондентларнинг ярми салбий баҳо берди.

Респондентларнинг таълим даражаси қанчалик юқори бўлса, «махсус операция»ни қўллаб-қувватлаш даражаси паст бўлган. Ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган респондентларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи Украинадаги ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда ва деярли тўртдан бири қўллаб-қувватламайди.

Салбий фикр билдирганларнинг ярми университетни тамомлаган, учдан бири тўлиқ бўлмаган олий маълумотга эга. Мактаб ёки коллежни тамомламаганларнинг тўртдан бир қисми Украинадаги ҳаракатларни қўллаб-қувватламайди.

Украинадаги «махсус операция» оқибатлари

Аксарият ҳолларда россияликлар Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ортидан нархларнинг ошиши, Россияга қарши янги санкциялар жорий этилиши ва иқтисодий инқироз каби салбий оқибатларни кутишмоқда.

Мумкин бўлган ижобий оқибатлар орасида Россиянинг дунёдаги таъсирининг кучайиши, ЛДХРнинг жаҳон миқёсида тан олиниши ва Россия ҳудудининг кенгайиши киради.

Ёш ва ўрта ёшли респондентлар Украинадаги «махсус операция»нинг ижобий оқибатларини кутишмаяпти. Кекса респондентлар кўпинча Россиянинг дунёга таъсири кенгайганини эслатиб ўтишади, аммо оқибатлар орасида салбий прогнозлар ҳам кўп учраган.

Россияликлар, шунингдек, Учинчи жаҳон уруши хавфи, рус жамияти ҳаётининг барча соҳаларида тўлиқ таназзул, Россия иқтисодиётининг кўтарилиши, руслар ҳаётининг яхшиланиши, Россия ва Украинанинг бирлашиши, Россиянинг Украина ҳудудида тартибни тиклаши, ЛДХРда тинчлик ва ҳатто Россия Федерациясида сиёсий режим ўзгариши каби бир қатор бошқа оқибатларни ҳам тахмин қилишган.

Ўзаро муносабатлар кескинлашувининг сабабчиси

Респондентларнинг аксарияти (59,7%) АҚШни можаро кучайишининг ташаббускори деб ҳисоблайди, бу жавоб барча ёшдагиларда етакчилик қилмоқда. Тахминан учдан бир қисми НАТО (30,3%) ва Украина (28,9%) ҳақида айтган. Улар барча ёшдагилар жавобларида иккинчи ва учинчи ўринларда туради. Россия можаро ташаббускори сифатида 16,5 фоиз билан тўртинчи ўринда. ЛДХР фақат 3,6% сўралган кишилар томонидан қайд этилган. 

Айрим россияликлар Владимир Путинни Украина ҳудудидаги «махсус ҳарбий операция» учун шахсан жавобгар деб ҳисоблайди. Бошқа жавоблар орасида: Англо-сакслар, Европа, коллектив Ғарб, дунё ҳукумати ва шунчаки «ҳамма» бор эди. Шунингдек, баъзи Россия фуқароларининг фикрига кўра, бу воқеа Грузия, Михаил Горбачев ва капиталистларнинг айби билан бўлган.

ЛДХРни тан олиш

Респондентларнинг деярли ярми ЛДХРнинг Россия томонидан тан олинишини «ижобийга яқин», чорак қисми «аниқ ижобий» деб баҳолаган. Фуқароларнинг 20 фоизи салбий фикр билдирган. Фуқароларнинг бир фоиздан камроғи ЛДХР тан олиниши ҳақида билишмайди.

Респондентларнинг ёши ошгани сайин уларнинг қўллаб-қувватлаш даражаси ҳам ошади. Кекса авлод (60+) орасида маъқуллаш даражаси 84,5% га етган.

Украина билан дўстлик

Деярли барча респондентлар (88,1%) Россия ва Украина ўртасидаги дўстона муносабатларни сақлаб қолиш зарурлигига рози. 10% дан камроғи буни зарур деб ҳисобламайди. Респондентларнинг таълим даражаси бу кўрсаткичга таъсир қилмаган.

Бироқ, Украина билан дўстона муносабатлар ўрнатишни истамаслик ёшга қараб ортади. Ёшларнинг 5% дан бир оз кўпроғи (18-29) дўстона муносабатлар ғоясини қўллаб-қувватламаган бўлса, кексалар орасида эса бу тахминан 10%ни ташкил қилган.

СССР чегараларига қайтиш

Респондентларнинг ярми собиқ СССР чегараларини тиклашга ижобий муносабатда, учдан бир қисми - салбий, қолганлари жавоб беришга қийналган.

Собиқ Иттифоқи чегараларини қайтариш ғоясига бўлган иштиёқ фуқаронинг ёши билан кўпроқ боғлиқ: сўралганларнинг ёши қанчалик катта ва таълим даражаси қанчалик паст бўлса, чегараларни тиклаш ғоясини қўллаб-қувватлаш эҳтимоли шунчалик юқори бўлган.

Молиявий истиқболлар

Россияликлар ўзларининг молиявий истиқболларига пессимистик қарашда – респондентларнинг 41,8 фоизи уларнинг даромадлари кескин пасайишини кутмоқда. Фуқароларнинг кичик қисми – 5,7 фоизи асосий даромад манбасини бутунлай йўқотишини айтган. Тахминан учдан бир қисми ҳамма нарса ўзгаришсиз қолишига амин. Фақат 8% яқин одам келажакда даромадлари ошиши мумкинлигига ишонади.

Асосий даромад манбасини йўқотишдан кўпроқ ёшлар қўрқишади, аммо улар барча ёш гуруҳлари орасида ўзларининг молиявий ҳолатини ижобий кўришади.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

515 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

68 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

239 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

603 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

321 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

189 20:45 06.07.2022
« Орқага