Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украинадаги уруш: Гутерриш «Пасха сулҳи»га чақирди

3028

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш христианларнинг Пасха байрами Россия қўшинларининг Украина шарқида олиб бораётган уруши билан бир вақтга тўғри келганидан чуқур хавотир билдирди.

Ташкилот раҳбари тўрт кунлик "гуманитар танаффус"га чақирди - пайшанбадан православ Пасха якшанбасига қадар, дея хабар беради БМТ матбуот хизмати.

“Беш кундан кейин украиналиклар ва руслар Пасха байрамини нишонлашади. Бу байрам православларни бирлаштиради”, деди Гутерриш БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида бронза тўппонча ҳайкали ёнида ташкил этилган матбуот анжуманида. 

Швециялик ҳайкалтарош Карл Фредрик Реутерсварднинг бу асари "Зўравонликка – йўқ” деб номланади. 

БМТ раҳбари Пасха байрами бирдамлик вақти бўлиши кераклигини таъкидлади. Аммо бу йил православларнинг ушбу байрами Россиянинг Украина шарқидаги ҳужуми вақтига тўғри келяпти. 

“Бу ҳудудга қуролли кучларнинг бу қадар тўпланиши жанглар янада шафқатсиз, қонли ва бузғунчи бўлиши муқаррарлигидан далолат беради”, — деди Бош котиб. 

Антониу Гутерриш афсус билан таъкидладики, ҳозиргача Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича уринишлар ҳеч қандай натижа бермаган.

"Бугун мен ҳафта давомида тўрт кунни инсонпарварлик “танаффус”ини ўтказишга чақираман – пайшанбадан Пасха якшанбаси – 24 апрелгача...", деди БМТ раҳбари. 

Унинг фикрича, тўрт кунлик танаффус бир қатор гуманитар йўлакларни очишга ёрдам беради ва уруш ҳудудларидаги тинч аҳолининг хавфсиз чиқиб кетиши учун зарур шарт-шароитларни яратади. 

“Бундан ташқари, гуманитар танаффус, деди Антонио Гутерриш, энг кўп жабр кўрган аҳоли пунктларига, хусусан, Мариупол, Херсон, Донецк ва Луганскга ҳаётий ёрдам етказиш имконини беради”

БМТ бу ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамини юборишга тайёр. Бош котибнинг сўзларига кўра, БМТ Украина ва Россияга бўлажак гуманитар ҳаракатларнинг режаларини аллақачон тақдим этган. 

"Украинадаги гуманитар вазият даҳшатли, – деган Гутерриш. – Одамларда озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар етишмаяпти. 12 миллиондан ортиқ одам ёрдамга муҳтож. Уларнинг учдан биридан кўпроғи Мариупол, Херсон, Донецк ва Луганскда жойлашган. Бизнинг ҳисоб китобларимизга кўра ушбу рақам 15,7 миллионга етиши мумкин, бу мамлакатда қолган аҳолининг қарийб 40 фоизи демакдир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

302 21:30 06.07.2022

Россиянинг Украинага очган уруши Мисрга жуда қимматга тушмоқда

799 10:50 06.07.2022

Зеленский Россияни тўхтатиш шартини айтди

1364 17:15 05.07.2022

Украина Россия билан музокараларни давом эттириш шартларни эълон қилди 

624 10:50 04.07.2022

Украина россияликлар учун виза режимини жорий қилди

312 14:20 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

194 12:20 02.07.2022
« Орқага