Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украинадаги уруш Осиё давлатларини Хитойдан ҳимояланишга ундамоқда

1316

Россиянинг Украинага бостириб кириши Ғарб давлатларини бирлашган фронтга чиқишга мажбур қилди ва НАТОга янги аъзоларни жалб қилди. Худди шундай жараён Осиё-Тинч океани минтақасида ҳам кузатилмоқда. Владимир Путиннинг Хитой раиси Си Цзинпин томонидан қўллаб-қувватланаётгани ва Пекиннинг тобора тажовузкор позициясини кўриб, давлатлар бир-бирлари ва АҚШ билан муносабатларни яхшилашга, мудофаа салоҳиятини оширишга, шунингдек, минтақавий хавфсизликка эътиборни кучайтирди.

Дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиётига айланган, тобора милитаристик позицияни эгаллаб бораётган ва Тайван устидан назорат ўрнатиш истагини яширмайдиган Хитой билан қарама-қаршилик Европада урушсиз ҳам кучайган бўлар эди, аммо можаро бу жараённи тезлаштирди.

Сўнгги бир неча ой ичида:

Япония мудофаа харажатларини икки баравар оширишга қарор қилди ва Хитойни "биринчи рақамли таҳдид", деб атади;

Жанубий Корея Тайван бўғозидаги барқарорликни сақлаш ўз хавфсизлиги учун муҳим эканлигини маълум қилди;

Тайван ўз армиясини тайёрлашга ёрдам бериш учун оролда АҚШ ҳарбийларининг сонини оширди;

Филиппин АҚШга яна тўртта ҳарбий базага кириш ҳуқуқини берди (мавжуд бештадан ташқари);

Австралия АҚШ ва Буюк Британия билан ўзи учун ядровий сув ости кемаларини ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганишга келишиб олди (таҳлил натижалари март ойида тақдим этилиши керак).

АҚШнинг Япониядаги элчиси Рам Эмануельнинг сўзларига кўра, стратегик ўзгартириш мисли кўрилмаган суръатда давом этмоқда.

Хитой озодлик армияси узоқ вақтдан бери куч-қудратни ошириб, қуролларни модернизация қилмоқда. Якшанба куни Пекин 2023 йилги мудофаа бюджетини эълон қилди ва 7,2 %га ортишини таъкидлади. Бу Хитойнинг ҳарбий харажатлари сўнгги ўн йил ичида биринчи марта кетма-кет уч йил давомида ошганини англатади.

2022 йил октябрь ойида Хитой Коммунистик партиясининг XX съездида Си Цзинпин ярим асрлик анъанани бузган ҳолда учинчи марта мамлакатга раҳбарликни эгаллади ва ички сиёсатда миллий хавфсизлик, ташқи сиёсатда эса миллатчилик йўлини танлади. Хитой раҳбари Тайван масаласини батамом ҳал қилиш истагини ҳам яширмади.

"Хитой ва Шимолий Корея таҳдиди олдида Осиё давлатлари нафақат хавфсизлик сиёсатини ўзгартириб, мудофаа харажатларини оширмоқда, балки, улар муносабатларни тиклаш ва Пекинга ёқиши даргумон иттифоқлар тузиш учун эски низоларни ҳал қилиш йўлларини изламоқда", деб ёзади The Wall Street Journal.

Шу тариқа, душанба куни Жанубий Корея ва Япония 1910-1945 йилларда Корея яриморолини босиб олиши вақтида Японияга мажбурий меҳнатга олиб кетилган корейсларга товон пули тўлаш бўйича дастлабки келишувни эълон қилди. Президент Жо Байден буни "Қўшма Штатларнинг икки энг яқин иттифоқчиси ўртасидаги ҳамкорлик ва шерикликдаги муҳим янги боб", деб атади.

Корея президенти Юн Сок Ёль ва Япония бош вазири Фумио Кишида ўз мамлакатларидаги айрим сиёсатчилар ва жамият қатламларининг қаршилигига қарамай, ўнлаб йиллар давомида мамлакатлар ўртасида кескинликни келтириб чиқарган қарама-қаршиликларни четга суриш йўлларини изламоқда.

Ўтган ҳафта Кореянинг 1919 йилдаги Япония ҳукмронлигига қарши қўзғолонининг йиллигига бағишланган тадбирда нутқ сўзлади. Юн кутилмаганда: “Япония ўтмишдаги милитаристик тажовузкордан биз билан умуминсоний қадриятларни баҳам кўрадиган ҳамкорга айланди", дея муросани англатувчи нутқ сўзлади.

Душанба куни Кишида Япония эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океанига интилаётгани сабабли Юн билан яқиндан ҳамкорлик қилишини айтди.

Кишида ёзда бўлиб ўтган йирик мудофаа конференциясида: "Бугун Украина, эртага Шарқий Осиё бўлиши мумкин деган фикрдаман. Декабрь ойида Япония ҳукумати мудофаа харажатларини икки баравар оширишга ва АҚШдан узоқ масофага учувчи "Томагавк" ракеталарини сотиб олишга қарор қилди, гарчи мамлакатнинг урушдан кейинги конституцияси мамлакат армиясини “ўзини ҳимоя қилиш” эҳтиёжлари билан чеклаб қўйган бўлса ҳам", дея интервью берган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

398 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

543 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

763 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

598 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1115 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

925 09:15 05.06.2023
« Орқага