Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украинадаги уруш: тинчлик музокаралари бошланишини кутса бўладими?

802

Германия канцлери Олаф Шольц сентябрдан буён илк марта Россия лидери билан бир соатлик телефон суҳбатини уюштираётган бир пайтда, AҚШ президенти Жо Байденнинг “Владимир Путин хаёлида қандай ўйлар кечаётганини англаш учун у билан музокаралар столига ўтиришга” ҳозирлиги борасидаги сўзлари нимани англатади?

 Aлбатта, бу олий даражадаги тинчлик музокаралари бошланади, дегани эмаслигини AҚШ президентининг ўзи таъкидлайди: “Россия президентининг Украинадаги урушни тугатиш истагини билдирганидан кейингина юз бериши мумкин. Бу ҳали амалга ошгани йўқ. Кремлнинг Вашингтон сентабрь охирида Украинанинг аннексия қилинган қисмлари бўйича Россия суверенитетини тан олмаётгани ва Ғарб Украинани қуроллантираётгани, Киевнинг муросасизлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани ҳақидаги шикоятлари бизнинг муваффақият ёқасида турганимиздан далолат бермайди.

Aммо уруш давом этаётгани ва Украинага янги ўлимлар, вайронагарчилик, уқубатлару кулфатлар таҳдиди билан қаҳратон қиш бошланаётган чоғда тинчлик музокаралари қачон бошланиши ҳақидаги савол кўтарилишда давом этаверади.

AҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Миллининг музокаралар ўтказиш имкониятидан фойдаланиш зарурлиги хусусидаги сўнгги баёнотлари AҚШ маъмуриятида юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликлар ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди.

Ўшандан буён расмийлар ва Ғарб етакчилари, асосан, Украина қачон ва қандай музокара ўтказиш борасидаги масалаларни ҳал қилиши кераклигини таъкидлаяпти.

“Биз украиналикларнинг фикрини ҳурмат қилишимиз керак, шунда улар ҳудуди борасида қандай жиҳат ва шароитда музокара олиб бориш борасида ўзи бир қарорга келиши керак”, деди Франция президенти Эммануэл Макрон Оқ уйда Жо Байденнинг ёнида туриб.

Ғарб расмийлари шахсий музокаралар вақтида музокара олиб бориш мавриди ҳали келмаганини таъкидламоқда. Улар Москва томонидан зарур ва муҳим келишув музокараларини ўтказишга жиддий интилиш аломатини кўрмаяпти.

Украина ҳарбий жиҳатдан ҳозир пешқадам, Россиянинг ҳарбий уринишлари эса самара бермай, мушкул аҳволга қолаётганини кўриб турибмиз, Ғарб Россиянинг яқин ойлар ичида ҳозиргидан кўра, аянчлироқ аҳволга тушиб қолишини башорат қиляпти. 

 Юқори мартабали бир Ғарб дипломати: “Ҳали кутилган фурсат келади, лекин ҳозир эмас”, деди шахсий йиғилишлардан бирида”.

 Унинг сўзларига кўра, мабодо Украина урушни давом эттирадиган бўлса, унга ёрдам бераётган Ғарб мазкур мамлакатга ёрдам бериш учун нималарга ҳозир, улар Киевни қўллаб-қувватлаш учун қаергача бормоқчи?” масалаларида мунозаралар яна ҳам ўткирлашади. 

Aммо Украина яқин ойлар ичида ҳудудларни, яъни Россия томонидан 2014 йилда босиб олинган Қрим ва Донбасснинг катта қисми қайтариб олишда давом этаверса, бу энди бошқа масалага айланади.

 Шунингдек у ўз фикрларида, норасмий музокаралар давом этмоқда, унда Пентагон ва Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уилям Бернс ва унинг россиялик ҳамкасби Сергей Наришкин иштирок этаётганини айтади.

 Aммо тинчлик музокаралари қачон ва қандай бошланиши борасидаги гап-сўзларга қарамай, Украинадаги урушни дипломатик йўл билан ҳал қилиш масаласидан ҳали узоқлигини таъкидлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

643 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

279 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

469 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

883 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

658 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1445 17:20 02.02.2023
« Орқага