Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украинадаги вазият дунёда озиқ-овқат танқислиги хавфини оширади 

362

Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари Цюй Дунъюй Украинадан жўнатиладиган юкларнинг қисқариши Африка ва Осиёда озиқ-овқат танқислиги хавфини ошириши ҳақида огоҳлантирди.

«Биз жаҳон бозорларида мумкин бўлган таъминот узилишларини имкон қадар ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали қоплашимиз керак», - деди у Германияда бўлиб ўтган G7 қишлоқ хўжалиги вазирларининг йиғилишида.

Ташкилот раҳбарига Шарқий Европадаги можаронинг глобал озиқ-овқат хавфсизлиги учун оқибатларини муҳокама қилиш бўйича йиғилишда иштирок этиш таклиф этилди. Украинадаги урушдан олдин, 2021 йилда сайёрамизда 193 миллионга яқин одам озиқ-овқат тақчиллигига дуч келган. Бу бир йил олдингига нисбатан 40 миллионга кўп.

«Бундай хавотирли вазиятда биз энди Украинадаги уруш оқибатлари билан курашишимиз керак», - деди Цю Дунъюй.

Нархлар ҳали тушиши кутилмаяпти. Россия ва Украина жаҳон бозорида энг йирик етказиб берувчилардир. Икки давлат ўртасидаги зиддият аллақачон, айниқса, буғдой, маккажўхори ва мойли экинлар ҳамда ўғитлар нархининг ошишига олиб келган.

Ушбу ўсиш юқори талаб туфайли нархларнинг ошиши ва пандемия туфайли ишлаб чиқариш таннархининг ошиши билан боғлиқ.

Озиқ-овқат нархлари индекси март ойида чўққисига чиқди ва апрель ойида бироз пасайди.

Ташкилот раҳбарининг айтишича, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича ваъда берганига қарамай, яқин келажакда нархларнинг пасайишини кута олмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

432 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

717 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

164 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

254 21:00 01.07.2022

Хотира

283 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

245 20:00 01.07.2022
« Орқага