Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украинага «Леопард»лар келиши мумкин

813

Лондон Германияни Киевга замонавий “Leopard-2” танкларини етказиб беришга чақирмоқда. Аввалроқ Буюк Британия ўзининг «Challenger 2» танкларини Украинага топширишга қарор қилган биринчи Ғарб давлати бўлди.

Ҳозирча украиналик аскарлар Британия артиллериясидан кенг фойдаланмоқда, уларнинг таъминоти ҳам кўпайтирилиши ваъда қилинган.

Украина Президенти Ғарб давлатларига янги ёрдам учун миннатдорчилик билдирди; Владимир Зеленский шахсан Ғарб етакчилари билан баъзи етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борди.

Украина Президенти Владимир Зеленский:

"Днепрда содир бўлган воқеа, Россия урушда ташаббусни ўз қўлига олишга янги уриниш тайёрлаётгани, фронтдаги жанговар ҳаракатлар табиати мудофаа таъминоти бўйича янги қарорларни талаб қилиши - буларнинг барчаси саъй-ҳаракатларимизни, Украина ва озодлигимизни ҳимоя қилиш учун коалициянинг барча аъзоларининг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришимиз қанчалик муҳимлигини таъкидлайди”, деди.

Айни пайтда, юзга яқин украиналик аскарлар АҚШга етиб келди ва улар “Patriot” ҳаво мудофаа тизимидан фойдаланиш бўйича ўқитилиши керак. Киев узоқ вақтдан бери астойдил истаётган ушбу мажмуаларни топшириш бўйича принципиал келишув декабрь ойи охирида эълон қилинган эди. Ва ҳафта бошида Конгресс якуний етказиб бериш муддати фақат Украина зенит ўқотарлари машғулотларни қачон якунлашига боғлиқлигини эълон қилди.

Шу фонда украиналик кўнгиллилар сўнгги кунларда шиддатли жанглар саҳнасига айланган Донецк вилоятидаги Соледар яқинидан тинч аҳолини эвакуация қилмоқда. Хабарларга кўра, хавфсизлик нуқтаи назаридан одамлар тунда олиб чиқилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1006 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1074 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

712 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1399 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

734 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1477 15:30 07.06.2023
« Орқага