Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украиналик қочқинлар 5 миллиондан ошди — БМТ

354

БМТ маълумотларига кўра, уруш бошланганидан кейин 5 миллиондан ортиқ украиналиклар чет элга кетган.

Украина шаҳарларининг кенг кўламли ўққа тутилиши Иккинчи Жаҳон урушидан бери Европага қочқинларнинг энг катта оқимини келтириб чиқарди: 24 февралда Россия босқинининг бошланишидан бери, БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг янги маълумотларига кўра, 5,1 миллион киши Украинани тарк этган.

Кетганларнинг 90 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади, ҳарбий ёшдаги эркаклар мамлакатни тарк этишга рухсат этилмайди.

Бундан ташқари, 7,7 миллион киши ички кўчирилган ҳисобланади, яъни улар мамлакатда қолган, лекин ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Қочқинларнинг асосий қисми Полша (2,8 миллиондан ортиқ), Руминия (769 мингдан ортиқ) ва Молдовага (430 мингдан ортиқ) кетган. БМТ маълумотларига кўра, кўпчилик Ғарбга йўл олди.

578 минг украиналик Россияга кетган.

Урушдан олдин Украинада 37 миллиондан ортиқ одам яшаган (аннексия қилинган Қрим ва ДХР ва ЛХР назорати остидаги ҳудудларни ҳисобга олмаганда).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ Қирғизистондаги этник озчилик вакилларига қандай ёрдам бермоқда?

648 10:30 05.07.2022

БМТ Бош котиби Ливиядаги томонларни зўравонликдан тийилишга чақирмоқда

149 09:55 04.07.2022

Ҳар 24 сонияда бир киши автоҳалокатда вафот этади – БМТ

506 00:56 04.07.2022

БМТга Эрон билан “яраш-яраш” ҳаракатида. Мақсад нефтми?

353 14:00 01.07.2022

307 мингга яқин тинч аҳоли 10 йил ичида ҳалок бўлди – Сурия

322 10:35 29.06.2022

Уруш туфайли 12 миллион нафардан ортиқ украиналик саргардон – БМТ

256 15:40 25.06.2022
« Орқага