Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Уларга ўзбек тили муҳити етишмаяпти

1948

Кунлардан бир кун "ТТЗ бозори" яқинидаги газета-журналлар дўконига газета харид қилиш учун яқинлашдим. Дўкон дарчаси олдида турган бир ўрис аёл газеталарни бирма-бир олиб, ҳар бирининг нархини сотувчидан ниҳоятда дағал оҳангда, баланд овозда қайта-қайта сўраётганига эътибор қилдим.

Дарчадан ичкарига қарасам, қўпол аёлнинг саволларига дўконнинг ҳамиша мен кўрадиган сотувчиси эмас, 15 – 16 ёшлардаги қизалоқ ўзбекча жавоб бериб ўтирибди. Афтидан уни вақтинча қўйиб кетишган кўринади.

Қизалоққа ёрдамга келиб, унинг жавобларини аёл учун ўрисчага таржима қилиб турдим. Тахминан 7 – 8 та газета нархини сўраган аёл бирорта газета олмай, сотувчи қизалоққа ўрис харидорга ўрисча жавоб беришни ўрганиши кераклигини қўпол оҳангда тавсия этиб, тескари қараб кетди.

Шунда меники "тутиб қолди". Анави нонкўрни тўхтатдим.

Вы ташкентская? – сўрадим ундан.
Коренная! – ғурур-ла жавоб берди у.
Нега қизалоқ ўз юртида бўла туриб, ўз тилида эмас, бегона тилда гапиришга мажбур бўлиши керак экан? Қолаверса, у давлат тилида гапиряпти, нега сиз бизнинг тилимизни билмайсиз? – сўрадим ундан.
Не поняла?
– Қачонгача «не понимать» қилиб юрмоқчисиз?!
– …
Шундан сўнг ўзбекнинг юртида яшаб, ўзбек тилини билмай нонкўрлик қилар экан, маҳаллий аҳолига нисбатан қўполлик қилмасликни, ўзбек ёшларига тил жиҳатидан бундай муттаҳам муносабатда бўлмасликни ўрисчалаб талаб қилдим.

Назаримда, давлат тилини ўрганишлари учун уларга ўзбек тили муҳити етишмаяпти. Кексаларидан ташқари, ҳаммасига фақат ўзбекча гапириш керак, шундагина тил ўрганишга мажбур бўлишади. Шахсан мен ҳамиша шундай иш тутмоқдаман. Қийналиб бўлса ҳам ўзбекча жавоб беришга уринаётганини кўрганимдан сўнггина, уларнинг тилига ўтмоқдаман.

Шокир Долимов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўқлар ёмғири остида ҳам палов пиширган ўзбек йигити ҳалок бўлди

9825 14:25 30.07.2022

Форёбда ўзбек қўмондони ҳибсга олингани ортидан норозилик келиб чиқди

5507 15:35 14.01.2022

Бу ҳақда яна кўп нарса ёзиш мумкин

1547 11:30 03.06.2021

Ўзбек халқини советлар саводли қилганми? Бекорларни айтибсиз!

5900 11:33 05.05.2021

Ўзбекнинг эркаги

1957 12:30 27.04.2021
« Орқага