Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Умматнинг Осиёси бўлайлик!

5150

(Танловга келган мақола)

Илм… 

Ҳақиқий илм қалбга ўрнашади. Унинг нури бўлади. Қалбнинг бузилиши – диннинг бузилишидир. Қалб бу ерда диндир. Демак, қалб гўзал бўлса, дин ҳам гўзал болади. Қалб инсонни бошқаради. Қалб бузуқ бўлса, бошқа аъзолар ҳам унга бўйинсунади.

Шундай фитнали замонда яшаябмизки, шундай замонавий техникалар, интернет ривожланган даврда яшамоқдамизки, буларнинг фойдаси бўлса ошиғи билан, зарари бўлса ортиғи билан бизга зарар ё фойда бермоқда. Телеграм саҳифасидаги фолбинлик гуруҳларига аъзо одамлар шунчалик кўпки, санасак ҳижолат бўладиган даражадамиз. Яна бу гуруҳларнинг асосини аёллар ташкил этмоқдалар.

Аёллар… Улар табиатни ўргатиб, ҳақиқатни таълим берадиган самимий ва дўстона ўқитувчи эмасмидилар? Ҳаётни шакллантириш учун келган умматнинг асл ўзаги эмасмидилар?

Мана илмсизлик оқибати бизни, бу умматни неларга дучор қилмоқда. Фолбинга турли ўзининг муаммолари билан бориб, ундан гўёки “ёрдам” олувчи, бу билан Аллоҳга ширк келтираётган аёлларнинг қалби бузилган. Улар фолбиннинг айтганини тасдиқлайди. Таниш-билишларига айтади ва эргаштиради! Шу эмасми айни илмсизлик, қалб бузилишининг оқибати шу эмасми?! Илмни бежизга Аллоҳ таоло бизга фарз қилганлигини тушуниб боряпмизми? Ҳар бир инсон Аллоҳ бандаларига очган илм эшигидан киришга ҳақли. Бунга ҳеч ким тўсқинлик қилишга ҳақли эмас, на эркакларимиз, на ўзимиз бундан четланишимиз бизни ёруғлик томон олиб чиқади, балки залолатда қолиб кетишимизни таъминлайди. Айтишадику, илм нурдир. Бу нур ҳаётимизни ҳам, қалбимизни ҳам мунаввар қилади. Ушбу нурга эга бўлганлар ана шундай фолбинларга бориб юрармиди? Асло йўқ. Нега десангиз, илмнинг аввали Аллоҳдан қўрқишдир!

Нуриддин Йилдиз айтадир: “Гўдакликларида қулоқларига айтилган азонни жонлари узилгунча эшитадиган қизлардир улар. Асл муслималикни тўй кунлари асраб қўядилар. Уларнинг асл иффат пардалари бутун фикр-у хаёлларини банд қилган. Шу боисдан ширк ва бидъат, хурофот, замонавийлик уларга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Улар сабр-матонат манбайи. Улар атроф-муҳитнинг босими олдида эриб, йўқ бўлиб кетишмайди”.

Тушунганимиздек, илм бўлса, ҳеч қандай ширкка бормаслигимиз, куфрга , залолатга бормаслигимиз иншааллоҳ тайин! Зеро илм – залолатдан нур сари етакловчи бир чироқ кабидир!

Эй Момо Ҳаввонинг қизлари, бу умматнинг Осиёга номзодлари, яшаётган даврнинг Марямлари, инсон инсонга сиғинаётган бир пайтда оламларнинг Роббисига бандаликдан бошқасини тан олмайдиган умматнинг Осиёлари!

Рўмолини боши деб қабул қиладиган ва уни бермайдиган афифа аёллар! Аллоҳ сиз учун очган йўллардан юринг! Аллоҳ сизга ёр бўлсин!

Асрлар давомида бу уммат биздан бир Осиёнинг чиқишини кутяпти! Залолатга ботган, илмсиз, фолбинга борувчи, гуноҳ ишлар қилувчи бир аёлни, қизни, онани кутмаяпти бу уммат! Дунёқарашларни Аллоҳ учун ўзгартирайлик, умматнинг Осиёси бўлайлик, эй мўминалар!

Диёра бинту Шуҳрат

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

341 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

555 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

766 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

452 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

347 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2461 12:50 30.11.2022
« Орқага