Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Уммон ва АҚШ Ямандаги вазиятни муҳокама қилди

341

Уммон ва АҚШ вакиллари Маскатда учрашди ва Ямандаги инқирозга сиёсий ечим топишга қаратилган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди. 

Уммон ТИВ маълумотларига кўра, ташқи ишлар вазири ўринбосари Халифа ал-Ҳарисий Маскатда АҚШнинг Яман бўйича махсус вакили Тим Лендеркинг билан учрашди.

Йиғилишда томонларнинг Ямандаги ўз мамлакатлари ва минтақа давлатларининг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлайдиган сиёсий ечимга эришиш йўлидаги ҳаракатлари муҳокама қилинди. 

Учрашув ҳақида батафсил маълумот берилмаган. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Уммон Ямандаги можаро томонлари билан яхши муносабатларга эга, шунинг учун халқаро ҳамжамият ва минтақа давлатлари Яман инқирозини ҳал қилишда воситачилик ролини ўйнашига халқаро ҳамжамият ишонади. 

Ямандаги инқироз 

2014 йилдан бери Яманда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда, унда бир томондан Ансоруллоҳ шиа ҳаракати (хусийлар) исёнчилари ва Яманнинг ағдарилган президенти Али Абдулла Солиҳ тарафдорлари, бошқа томондан эса Президент Абдураббу Мансур Ҳодийга содиқ ҳукумат қўшинлари иштирок этмоқда. 

Ҳусийлар мамлакат пойтахти Сана шаҳри ва бошқа бир қатор ҳудудларни назорат қилади. 

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалиция кучлари 2015 йилнинг март ойидан бери хусийларга қарши курашда Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келади. 

БМТ ҳисоботларига кўра, уруш бошланганидан 2021 йил охиригача Ямандаги уруш бевосита ёки билвосита 377 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган. 

Дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири Ямандаги гуманитар инқироз қўрқинчли даражага етди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

240 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

431 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

246 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

238 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1776 12:50 30.11.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

773 11:54 30.11.2022
« Орқага