Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўмонда шифокорларнинг ишдан бўшаши тақиқланди

475

Ўмон тиббиёт муассасаларида ходимлардан ишдан бўшаш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш тўхтатилди, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.

Коронавирус пандемияси даврида юзага келган вазият ва касалланиш ҳолатлари ортгани сабабли тиббиёт ходимлари ва тиббиёт муассасаларининг ёрдамчи ходимларидан ишдан бўшаш тўғрисида аризалар қабул қилинмайдиган бўлди. Ушбу тартиб қачонгача амал қилиши номаълум. Шунингдек, пандемия бошлангандан бери Ўмонда қанча тиббиёт холими ишдан бўшашга урингани ҳам маълум эмас. 

Ўмон инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳукуматнинг мазкур тақиқнини қонуний деб баҳолаб, ҳукумат фавқулодда ҳолатларда бундай қарорлар қабул қилиши мумкинлигини билдирди.

Пандемия бошлангандан бери Ўмонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 200 мингга яқинлашяпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхати эълон қилинди

4413 12:30 19.10.2021

Ўмонда “Яшил масжид” лойиҳаси амалга ошириляпти 

439 18:35 16.10.2021

Ўмон: жума намозига фақат эмланганлар бориши мумкин

391 13:02 23.09.2021

Саудия Арабистони ва Ўмон ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди

749 15:55 12.07.2021

Ўмон аҳолиси ҳайитни локдаунда ўтказади

664 08:15 09.07.2021
« Орқага