Azon.uz таҳририятига умра зиёрати бўйича жуда кўп саволлар келиб тушаётганди. Хусусан, умра учун тўлов миқдори қанча эканлиги жуда кўп юртдошларимизни қизиқтираётган эди. Бугун Мусулмонлар идораси ушбу масалага аниқлик киритди.
«Қайд этганимиздек, пандемиядан олдин, яъни 2020 йил февраль ойига қадар умра зиёрати учун охирги белгиланган тўловларни амалга оширганлар қўшимча равишда 4.770.000 сўм маблағ тўлайдилар. Ушбу қўшимча тўловни белгилашда, меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларни таъминлаш, 15 фоиз Саудия ҚҚС солиғи каби сарф-харажатлар ҳам ҳисобга олинган. Шунингдек, Макка ва Мадина шаҳарларида энг замонавий меҳмонхоналар зиёратчиларимизга хизмат қилади.
Мазкур тўловларни амалга оширишда зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида, “Алоқабанк” АТнинг барча филиалларида ҳар куни, ҳатто шанба ва якшанба кунлари ҳам қабул қилинади», – дейилади хабарда.
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР: